إعدادات العرض
Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб ёзилади. Ўша савоб ўн баробар зиёда қилинади
Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб ёзилади. Ўша савоб ўн баробар зиёда қилинади
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб ёзилади. Ўша савоб ўн баробар зиёда қилинади. Мен: «Алиф лам мийм»ни бир ҳарф демайман, балки «алиф» бир ҳарф, «лам» бир ҳарф ва «мийм» бир ҳарфдир», – дедилар».
[Ҳасан] [Тирмизий ривояти]
الترجمة
العربية Bosanski English فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Türkçe اردو 中文 हिन्दी বাংলা Español Kurdî Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் සිංහල မြန်မာ ไทย Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá Nederlands ئۇيغۇرچە Hausa دری Magyar ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy Română Kinyarwanda नेपाली Српски Wolof Soomaali Moore Українська Български Tagalog Azərbaycan ქართული тоҷикӣ Bambara Македонски አማርኛ ភាសាខ្មែរ मराठी ਪੰਜਾਬੀ Italianoالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиган ҳар бир мусулмонга битта ҳасанот берилишини ва бир ҳасанот шу сингаридан ўнтага кўпайишини хабар бердилар. Сўнгра: «Мен: «Алиф лам мийм»ни бир ҳарф демайман, балки «алиф» бир ҳарф, «лам» бир ҳарф ва «мийм» бир ҳарфдир», деб баёнладилар. Шундай қилиб ўттизта ҳасанот бўлади.فوائد الحديث
Қуръон тиловатини кўпайтиришга ундамоқ.
Қорининг тиловатидаги ҳар бир ҳарф учун ўн ҳисса кўп савоб ёзилажак.
Бандасига савобни кўпайтириб берган Аллоҳнинг саҳийлик ва раҳматининг кенгилиги.
Қуръон бошқа сўзлардан афзал бўлиб, уни тиловат қилиш ибодатдир. Чунки у Аллоҳ таолонинг каломи.