إعدادات العرض
Ким-ки менинг дўстимга душманлик қилса, мен унга уруш эълон қиламан! Бандам мен унга фарз қилган амалдан кўра суюклироқ бирон иш билан менга яқинлаша олмайди
Ким-ки менинг дўстимга душманлик қилса, мен унга уруш эълон қиламан! Бандам мен унга фарз қилган амалдан кўра суюклироқ бирон иш билан менга яқинлаша олмайди
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло бундай дейди»,– дедилар: «Ким-ки менинг дўстимга душманлик қилса, мен унга уруш эълон қиламан! Бандам мен унга фарз қилган амалдан кўра суюклироқ бирон иш билан менга яқинлаша олмайди (Аллоҳ фарз қилган амаллар Ўзи учун энг маҳбубидир). Бандам (фарзларни бажарганидан кейин) нафллар (қўшимча ибодатлар, солиҳ амаллар) билан менга яқинлашаверар экан, уни яхши кўриб қоламан. Уни яхши кўрсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан (доимо, ҳар жойда уни қўллаб-қувватлайман). (Шундан кейин) мендан (бирон ҳожатини) сўраса, уни бераман. Мендан (ўзи қўрққан нарсаларга қарши) паноҳ сўраса, уни ҳимоямга оламан. Мен ўлимни ёқтирмайдиган мўминнинг жонини олишга иккиланмаганимдек бирор нарса ҳақида иккиланмайман. Уни дарҳол бажараман ва мен бандамга ёмонликни раво кўрмайман».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Hausa Kurdî Português සිංහල Русский Svenska ગુજરાતી Yorùbá Tiếng Việt Kiswahili پښتو অসমীয়া دری Кыргызча or Čeština नेपाली Română Nederlands Soomaali తెలుగు മലയാളം Српски Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Lietuvių Wolof Magyar ქართული Moore Українська Македонски Azərbaycan አማርኛ Shqip Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ ភាសាខ្មែរ தமிழ்الشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай деганини хабар бердилар: «Ким менинг дўстларимдан бирига азият берса ва ғазаблантирса, дарҳақиқат, мен унга душманлик эълон қилдим». Валий – тақводор мўмин. Банданинг иймони ва тақвосига қараб қанчалик Аллоҳга валий эканлиги белгиланади. Мусулмон банда ўз Раббига У Зот фарз ва вожиб қилган ибодатларни бажариш ва ҳаром қилинган нарсалардан тийилишдан кўра севимлироқ амал билан яқинлашмаган. Мусулмон фарз амаллар билан бирга нафл ибодатларни ҳам бажариб борса, Аллоҳнинг муҳаббатига эришади. Агар Аллоҳ уни яхши кўрса, ушбу тўрт аъзосини тўғри йўлга солади: Қулоғини тўғри йўлга солиб қўяди-ки, у билан Аллоҳ рози бўладиган нарсанигина эшитади. Кўзини тўғри йўлга солиб қўяди-ки, у билан фақат Алло= яхши кўрадиган ва рози бўладиган нарсаларгагина қарайди. Қўлини тўғри йўлга солиб қўяди-ки, фақат Аллоҳ рози бўладиган нарсаларнигина ушлайди. Оёқларини тўгри йўлга солиб қўяди-ки, у фақат яхшилик ва Аллоҳ рози бўладиган йўлдангина юради. Шу билан бирга Аллоҳдан бир нарса сўраса, сўраганини беради ва дуоси мустажоб инсонга айланади. Агар Аллоҳдан паноҳ сўраса, ундан ҳимоя талаб қилиб Унга илтижо қилса, қўрққан нарсасидан Аллоҳ уни сақлайди ва ҳимоя қилади. Сўнгра Аллоҳ таоло шундай деди: «Мўминга бўлган меҳрим сабабли унинг жонини олишдаги тараддудимдай ҳеч қайси ишда тараддуд қилмадим. Чунки мўмин ўлим аламини ёмон кўради, Аллоҳ эса мўминга алам беришни ёмон кўради».فوائد الحديث
Бу ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз Раббиларидан ривоят қилган ҳадислардан бири. Бу сингари ҳадислар ҳадиси қудсий ёки илоҳий ҳадис деб аталади. Бу ҳадиснинг лафзи ҳам маъноси ҳам Аллоҳдан, бироқ унда бошқа сўзлардан ажратиб турадиган Қуръоннинг хусусиятлари йўқ. Қуръоннинг хусусиятларидан: Тиловат қилиш билан ибодат қилинади, таҳорат билан ушлаш шарт, чақириқ, мўжиза ва бошқа шу каби хусусиятлар.
Аллоҳнинг дўстларига озор беришдан қайтариқ, уларни яхши кўришга ундаш ва фазилатларини эътироф этиш.
Аллоҳнинг душманларига душманлик қилиш ва уларни дўст тутмасликка буйруқ.
Ким-ки шариатга эргашмай туриб Аллоҳга валий (дўст) эканини даъво қилса, даъвосида ёлғончидир.
Валийлик мақомига шариятнинг буйруқларини бажариш ва ҳаром нарсаларни тарк қилиш билан эришилади.
Банда фарз амаллардан кейин нафл ибодатларни бажариши ва ҳаром амалларни тарк қилиши Аллоҳнинг муҳаббатига етишга сабаб бўлади.
Авлиёларнинг шарафи ва манзилатларининг улуғлиги.
التصنيفات
Исм ва сифат тавҳиди