إعدادات العرض
Амаллар олти турлидир. Одамлар тўрт тоифадир. Иккита вожиб қилувчи бордир. Тенг тенги билан тақдирланади. Битта яхшилик борки, унинг ўн баравар савоби бор. Битта…
Амаллар олти турлидир. Одамлар тўрт тоифадир. Иккита вожиб қилувчи бордир. Тенг тенги билан тақдирланади. Битта яхшилик борки, унинг ўн баравар савоби бор. Битта яхшилик борки, унинг етти юзта савоби бор
Хурайм ибн Фотик разиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Амаллар олти турлидир. Одамлар тўрт тоифадир. Иккита вожиб қилувчи бордир. Тенг тенги билан тақдирланади. Битта яхшилик борки, унинг ўн баравар савоби бор. Битта яхшилик борки, унинг етти юзта савоби бор. Икки вожиб қилувчи Аллоҳга шерик қилмай вафот этган одам жаннатга киради. Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган одам эса, жаҳаннамга киради. Тенгнинг тенги билан (тақдирланиши) шуки, биров чин кўнгилдан яхшилик қилишга ният қилса ва унинг бу ниятини Аллоҳ билса, унга битта яхшилик (савоб) ёзилади. Биров битта ёмонлик қилса, унга битта ёмонлик (гуноҳ) ёзилади. Биров битта яхшиликни қилса, унга шунинг ўн баравари (савоб) берилади. Ким Аллоҳ йўлида мол-дунёсини сарф қилса, (унинг битта) яхшилиги етти юз баравар савоб билан тақдирланади. Одамларнинг айримлари бу дунёда бой бўлса, охиратда камбағалдир. Айримлари эса бу дунёда камбағал, охиратда эса бойдир. Баъзилари бу дунёю у дунё камбағал бўлса, баъзилари бу дунёю охиратда бойдир", - дедилар.
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Kurdî Oromoo Wolof Français Tagalog Azərbaycan Українська bm தமிழ் ქართული Deutsch Português Македонски Magyar فارسی Lingala Русский 中文الشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам амалларнинг олти турли, одамларнинг тўрт тоифали эканидан хабар бердилар. Олтита амал қуйидагилардир: Биринчиси: Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмай оламдан ўтган бўлса, унга жаннатга кириш вожиб бўлади Иккинчиси: Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган бўлса, у жаҳаннамда мангу қолиши вожиб бўлади. Бу ишлар (ширк келтириш ва келтирмаслик) сабаблардир. Учинчиси: Ният қилинган яхшилик. Биров яхшилик қилишни ният қилар экан, ниятида садоқатли, ҳатто қалби билан ҳис этар ва Аллоҳ таоло ҳам унинг бу ниятидан бохабар бўлса-ю, бирон монеълик сабабли ниятини амалга ошира олмаса, унга битта яхшилик ёзилади. Тўртинчиси: Ёмон қилмиш: Битта ёмонлик қилган кимсага битта гуноҳ ёзилади. Яхши ният ва ёмон қилмиш учун биттадан орттирилмаган савоб ва гуноҳ ёзилади. Бешинчиси: Битта яхшилик учун ўн баравар савоб ёзилади. Яъни, банда бир яхшиликни ният қилиб уни амалга оширса, унга ўнта савоб ёзилади. Олтинчиси: битта яхшиликнинг етти юз баравар савоби бўлади. У яхшилик: Ким Аллоҳ йўлида инфоқ қилса, унга етти юз яхшиликнинг савоби берилади. Бу - Аллоҳ таолонинг лутфи ва бандаларига бўлган карамидир. Одамларнинг тўртта тоифаси қуйидагилардир: Биринчиси: Бу дунёда ризқи мўл, хоҳлаган нарсасини топа оладиган, бироқ, охиратда йўқсил, жаҳаннамга равона бўлган одам. У, бадавлат кофирдир. Иккинчиси: Бу дунёда ризқи оз бўлса-да, охиратда ризқи мўл бўлиб, жаннатга тушган одам. У, йўқсил мўъминдир. Учинчиси: Дунё ва охиратда йўқсил бўлган одам. У, камбағал кофирдир. Тўртинчиси: Дунёю охиратда бой бўлган одам. У, бой мўъминдир.فوائد الحديث
Аллоҳ таолонинг бандаларга бўлган лутфининг улканлиги ва савобларни кўпайтириб беришлиги.
Аллоҳ таолонинг адолати ва карами. Чунки, У бизга ёмонлик тўғрисида адолат билан муомала қилди. Шунинг учун ҳам, ёмонликнинг жазоси битта гуноҳдир.
Аллоҳ таолога ширк келтиришнинг катта гуноҳлиги. Чунки у инсонни жаннатдан маҳрум қилади.
Аллоҳ йўлида мол-дунёсини сарф қилишнинг фазилати
Аллоҳ йўлида молини сарф қилишнинг савоби етти юздан бошланади, чунки унинг бойлиги Аллоҳнинг сўзи олий бўлишига ёрдам бермоқда.
Одамлар тоифаси ва уларнинг бир-бирларидан ажралиб туришларининг баёни.
Бу дунёда мўъминнинг ҳам, мўъмин бўлмаганнинг ҳам ризқи мўл бўлаверса-да, охиратда, фақатгина, мўъминнинг ризқи мўл бўлади.