Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Роббиғфирлий, Роббиғфирлий» (Раббим, мени мағфират қил, Раббим, мени мағфират қил) –дер эдилар

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Роббиғфирлий, Роббиғфирлий» (Раббим, мени мағфират қил, Раббим, мени мағфират қил) –дер эдилар

Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Роббиғфирлий, Роббиғфирлий» (Раббим, мени мағфират қил, Раббим, мени мағфират қил) –дер эдилар».

[Тўғри матн] [Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки сажда ўртасида ўтирган чоғларида: «Роббиғфирлий, Роббиғфирлий» (Раббим, мени мағфират қил, Раббим, мени мағфират қил) –деб қайталлар эдилар». «Роббиғфирлий» сўзининг маъноси: Банда Раббисидан гуноҳларини ўчиришини ва айбларини яширишини сўраб дуо қилмоғи.

فوائد الحديث

Бу дуони фарз ва нафл намозларда икки сажда орасида айтиш машруъ.

«Роббиғфирлий» (Раббим, мени мағфират қил) деб такрорлаш мустаҳаб, бир марта айтишлик вожиб.

التصنيفات

Намознинг сифати