إعدادات العرض
Дажжол ҳақида бирор пайғамбар ўз қавмига айтмаган хабарни айтайми?. Билиб қўйингларки, Дажжолнинг (бир) кўзи ғилай (кўр). Жаннат ва дўзахга ўхшаш нарсалар билан…
Дажжол ҳақида бирор пайғамбар ўз қавмига айтмаган хабарни айтайми?. Билиб қўйингларки, Дажжолнинг (бир) кўзи ғилай (кўр). Жаннат ва дўзахга ўхшаш нарсалар билан келади
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дажжол ҳақида бирор пайғамбар ўз қавмига айтмаган хабарни айтайми?. Билиб қўйингларки, Дажжолнинг (бир) кўзи ғилай (кўр). Жаннат ва дўзахга ўхшаш нарсалар билан келади. Бу жаннат деяётган нарсаси дўзах, Нуҳ ўз қавмини огоҳлантиргани каби мен ҳам сизларни огоҳлантираман», – дедилар.
[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Hausa Kurdî Kiswahili Português සිංහල دری অসমীয়া Tiếng Việt Svenska Yorùbá Кыргызча ગુજરાતી नेपाली മലയാളം Română Nederlands Soomaali پښتو తెలుగు Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Српски Moore ქართული Čeština Українська Magyar Македонски Lietuvių Azərbaycan Wolof Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ አማርኛالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирорта пайғамбар ўз қавмига айтмаган дажжолнинг сифат ва аломатлари ҳақида хабар бердилар. Улардан: Бир кўзи ғилай. Аллоҳ таоло у билан жаннат ва дўзах каби нарса қилиб қўйди. Инсонларни кўзига шундай кўринади. Лекин унинг жаннати дўзах ва дўзахи жаннат. Ким унга итоат қилса одамларга жаннатдай кўринадиган жаннатига киргизади, аслида эса у дўзахдир. Ким унга осийлик қилса, одамларга дўзахдай кўринадиган, аслида эса, пок жаннатга киргизади. Сўнгра Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмини қайтаргани каби Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бизни қайтардилар.فوائد الحديث
Дажжол фитнасининг хавфи.
Инсон дажжол фитнасидан содиқ иймон, Аллоҳга илтижо қилиш, охирги ташаҳҳудда Аллоҳдан паноҳ сўраш ва Каҳф сурасининг аввалги ўн оятини ёдлаш билан бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига бўлган ғамхўрликлари, чунки Дажжолнинг бошқа пайғамбарлар сифатламан сифатларини баёнлаб бердилар.