Ким худди менинг таҳоратимдек таҳорат олиб, кейин дунё ашёларига алақсимасдан икки ракъат намоз ўқиса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилажак

Ким худди менинг таҳоратимдек таҳорат олиб, кейин дунё ашёларига алақсимасдан икки ракъат намоз ўқиса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилажак

Усмон бин Аффон розияллоҳу анҳунинг мавлоси (озод қилган қули) Ҳумрон айтади: «Усмон таҳоратга сув келтиришни буюрдилар. Сўнг идишдан икки қўлига сув қуйиб, уч маротаба ювдилар. Сўнг ўнг қўли билан сув олиб, оғзини чайқадилар ва бурун нафаси билан сув тортиб, уни пишқириб ташладилар, кейин юзини ва икки қўлини тирсаги билан қўшиб уч маротабадан ювдилар, кейин бошларига масҳ тортдилар, кейин икки оёғини уч маротабадан ювдиларда, бундай дедилар: «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни худди шундай таҳорат олганларини кўрдим. Кейин у зот: «Ким худди менинг таҳоратимдек таҳорат олиб, кейин дунё ашёларига алақсимасдан икки ракъат намоз ўқиса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилажак», – дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Усмон разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратларини янада тушунарли бўлиши учун амалий услубда ўргатдилар. Бир идишда сув талаб қилдилар, сувни уч маротаба қўлларига қуйдилар, ундан кейин ўнг қўлларини идишга солдиларда у билан оғизларига сув олиб чайқаб қайта ташладилар. Сўнгра нафаслари билан бурунларининг ичига сув олдиларда, қоқдилар. Сўнгра юзларини уч марта ювдилар. Сўнгра қўлларини тирсак билан қўшиб ювдилар. Сўнгра қўлларини ҳўллаб бошларига бир марта юрғиздилар ва иккита оёқларини қизил ошиқлари билан қўшиб ювдилар. Қилиб битгач Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай таҳорат олганларини кўрганларини хабар бердилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ким у киши каби таҳорат олгач икки ракат хушуъ билан қалбида Раббисини ҳозир қилиб ўқиса, Аллоҳ таоло бу комил таҳорати ва холис намозига уни ўтган гуноҳларини кечириш ила мукофотлашини айтдилар.

فوائد الحديث

Уйқудан турмаган бўлса ҳам, таҳоратни бошлаётганда идишга киргизишдан олдин икки қўлни ювиш мустаҳаб, агар тунги уйқудан турган бўлса эса, вожибдир.

Муаллим ўқувчи тушуниши ва илми мустаҳкам бўлиши учун энг яхши йўлларни қўлланиши лозим. Иш-ҳаракат билан ўргатиш ҳам шулар жумласидандир.

Намоз ўқувчи дунёвий ишларга тегишли ҳаёлларни кетказиши лозим. Намозда қалбнинг ҳозир бўлиши унинг тамомийлиги ва комиллигидандир. Инсон фикрлардан саломат қолмайди, шунинг учун уларни йўқ қилишга ҳаракат қилиш ва чуқур кетмаслик лозим.

Таҳоратда ўнг томондан бошлаш мустаҳаб.

Оғизга ва буринга сув олиб чиқаришда тартибга риоя қилиш машруъдир.

Юз, икки қўл ва икки оёқни уч марта ювиш мустаҳаб, бир марта ювиш эса вожибдир.

Шу икки иш: тахорат ва намоз, ҳадисда зикр қилинган сифатда жамланса Аллоҳ ўтган гуноҳларни мағфират қилади.

Таҳорат аъзоларининг ҳар бирини чегараси бор. Юзнинг миқдори: узунасига одатда соч ўсадиган жойдан жағ ва соқол ўсадиган ергача, энига эса қулоқдан қулоққача. Қўлнинг миқдори: бармоқлар учидан тирсаккача, тирсак эса, билак ва мускул орасидаги бўғимдир. Бошнинг миқдори: одатда соч ўсадиган ердан бўйиннинг юқори қисмигача ва қулоқларни масҳ қилиш ҳам бошдандир. Оёқ миқдори эса: оёқнинг учидан болдиргача тўпиқлар ҳам киради.

التصنيفات

Таҳоратнинг сифати