إعدادات العرض
Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилинадиган нарсаларни …
Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилинадиган нарсаларни бермаганми? – дедилар. — Ҳар бир тасбеҳингиз – садақа, ҳар бир такбирингиз – садақа, ҳар бир таҳлилингиз – садақа, яхшиликка буюриш – садақа, ёмонликдан қайтариш – садақа ва жуфтингиз билан қовушишингиз ҳам садақа!
Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан баъзи бировлар У зотга дедилар: — Ё Расулуллоҳ! Бой-бадавлат одамлар ажр-савобларни олиб кетишди-ку: улар биз намоз ўқиганимиздек намоз ўқишади, рўза тутганимиздек рўза тутишади ва ошиқча мол-давлатларидан садақа қилишади. — Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилинадиган нарсаларни бермаганми? – дедилар. — Ҳар бир тасбеҳингиз – садақа, ҳар бир такбирингиз – садақа, ҳар бир таҳлилингиз – садақа, яхшиликка буюриш – садақа, ёмонликдан қайтариш – садақа ва жуфтингиз билан қовушишингиз ҳам садақа! — Ё Расулуллоҳ! Агар биримиз шаҳватини қондирса, шунинг учун ҳам ажр оладими?! — Ахир у шаҳватини ҳаромга тўкканида гуноҳкор бўлармиди?! Демак, шаҳватини ҳалолга тўккани унинг учун ҳам ажр бўлади.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Hausa Kurdî Português සිංහල Kiswahili Tiếng Việt অসমীয়া ગુજરાતી Nederlands മലയാളം Română Magyar ქართული ಕನ್ನಡ Moore Svenska Македонски ไทย Українська తెలుగు मराठी ਪੰਜਾਬੀ دری አማርኛ Malagasy پښتو ភាសាខ្មែរ Lietuviųالشرح
Баъзи саҳобаларнинг фақирлари ҳолатларидан ва фақирликларидан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилдилар. Улар: «Биз бой саҳобалар каби кўп савобли амаллар қилиш имконига эга эмасмиз. Улар ҳам биз сингари намоз ўқийдилар, биз каби рўза тутадилар, лекин ортиқча молларидан садақа қиладилар. Биз эса садақа қила олмаймиз!» дедилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга ўзлари қодир бўлган садақани кўрсатдилар ва дедилар: «Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилиш йўлини бермаганмиди?! Сизларнинг “Субҳаналлоҳ” дейишингиз садақадир, “Аллоҳу акбар” дейишингиз садақадир, “Алҳамдулиллаҳ” дейишингиз садақадир, “Лаа илааҳа иллаллоҳ” дейишингиз ҳам садақадир. Яна маъруфга буюришингиз садақа, мункардан қайтаришингиз садақа. Ҳатто сизлардан бирингизнинг ҳалол йўл билан хотини билан яқинлиги ҳам садақадир». Саҳобалар ажабланиб: «Эй Расулуллоҳ, одам ўз шаҳватини қондирса ҳам унга ажр бўладими?» дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қаранглар-чи, агар одам уни ҳаромда – зино ёки бошқа йўлда қондирса, унга гуноҳ бўладими? Энди уни ҳалолда қондирса, унга савоб бўлади».فوائد الحديث
Саҳобаларнинг яхшиликларда ўзаро мусобақалашиши ва Аллоҳ таолодан улуғ ажр ва фазл олишга жуда ҳам ҳирс билан интилишлари.
Яхшилик ишларининг турлари жуда кўплиги, яъни мусулмон ҳар қандай яхши ният ва тоза мақсад билан қилган амалининг барчаси савобли иш ҳисобланиши.
Ислом енгил ва осон дин экани, ҳар бир мусулмон Аллоҳга итоат қилиш учун ўзига лойиқ амални топа олади.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу ҳадис мубоҳ ишлар тўғри ният билан тоатга айланишига далил. Масалан, киши хотини билан яқинлик қилишни, Аллоҳ амр қилганидек, унинг ҳаққини адо этиш ниятида ёки солиҳ фарзанд талабида ёки ўзини ҳам, хотинини ҳам ҳаромга қарашдан, ҳаромни ўйлашдан ёки унга қадам қўйишдан сақлаш мақсадида қилса, у ибодат ҳисобланади».
Мисол келтириш ва қиёс қилиш эса эшитувчининг қалбида ҳужжатни янада равшанроқ ва таъсирлироқ қилади.