Аллоҳга, дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ» – дедилар

Аллоҳга, дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ» – дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга, дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ» – дедилар.

[Ҳасан] [Тирмизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти]

الشرح

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳнинг наздида дуодан кўра афзалроқ ибодат йўқ эканини баёнладилар. Чунки унда Аллоҳни бой, бандани эса ожиз ва фақир эканини эътироф этиш бордир.

فوائد الحديث

Дуонинг фазли улуғдир. Дуо қилаётганда У Зотни улуғлаш, У Зотни бой, эшитувчи, карийм, меҳрибон, қудуратли, яқин каби улуғ сифатлар билан сифатлаб дуо қилиш лозимдир. Чунки камбағалга, карга, бахилга, бераҳмга, ожизга ва узоққа дуо қилинмайди.

التصنيفات

Дуо фазли