Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёлларига яхшилик қиладиганингиздир», дедилар

Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёлларига яхшилик қиладиганингиздир», дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёлларига яхшилик қиладиганингиздир», дедилар».

[Ҳасан] [Абу Довуд, Тирмизий ва Аҳмад ривояти]

الشرح

Набий соллаллоху алайҳи ва саллам инсонларнинг иймони комилроғи хулқи чиройлиси эканини хабар бердилар. Бу нарса – очиқ юз, яхшилик қилиш, чиройлик гапириш, озор бермаслик ила бўлади. Мўминларни яхшироғи жуфти ҳалоли, қизлари, опа-сингиллари ва қариндошлари каби аёлларга гўзал хулқда бўлганидир. Чунки улар яхши хулққа энг лойиқ инсонлардандир.

فوائد الحديث

Яхши хулқнинг фазли ва у иймонданлиги.

Амал иймондандир. Иймон эса зиёда ва ноқис бўлади.

Ислом динининг аёл зотига ҳурмати ва унга яхшилик қилишга ундамоғи.

التصنيفات

Мақталаган ахлоқлар, Эри-хотин алоқалари