Аллоҳ қайтарган бу ифлос ишлардан четланинглар. Ким шу ишни қилиб қўядиган бўлса, Аллоҳнинг пардаси билан беркиниб Аллоҳга тавба қилсин. Ким бизга қилган ишини…

Аллоҳ қайтарган бу ифлос ишлардан четланинглар. Ким шу ишни қилиб қўядиган бўлса, Аллоҳнинг пардаси билан беркиниб Аллоҳга тавба қилсин. Ким бизга қилган ишини ошкора қилса, унга Аллоҳ китобининг ҳукмини қоим қиламиз

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Асламийни тошбўрон қилгач турдиларда ва шундай дедилар: «Аллоҳ қайтарган бу ифлос ишлардан четланинглар. Ким шу ишни қилиб қўядиган бўлса, Аллоҳнинг пардаси билан беркиниб Аллоҳга тавба қилсин. Ким бизга қилган ишини ошкора қилса, унга Аллоҳ китобининг ҳукмини қоим қиламиз».

[Тўғри матн]

الشرح

Ибн Умар разияллоҳу анҳумо хабар бердиларки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маиз ибн Молик Асламий разияллоҳу анҳунинг зино ҳадди билан тошбўрон қилиниши амалга оширилгандан сўнг туриб, одамларга хутба қилдилар ва дедилар: «Бу разил ва ифлос ишдан — Аллоҳ таоло қайтарган гуноҳлардан, нафратли ва уйятли ҳаром ишлардан узоқ бўлинглар. Ким шу ишларни қилиб қўйса, унинг зиммасига икки нарса вожиб бўлади: Биринчи: Аллоҳ таоло уни яширгани учун ўзи гуноҳини ошкор қилмасин, бошқаларга айтмасин. Иккинчи: Аллоҳ таолога тавба қилишга шошилсин ва гуноҳида туриб олмасин. Энди кимнинг гуноҳи бизга зоҳир бўлса, у ҳолда ўша гуноҳ учун Қуръонда зикр этилган жазони биз татбиқ этишимиз керак бўлади.

فوائد الحديث

Гуноҳ қилган банда ўзини фош этмасдан яширишига ва гуноҳини фақат Рабби билан ўз ўртасида қолдириб тезроқ тавба қилишга тарғиб.

Жазо иши ҳокимга етиб борса, албатта берилган жазони татбиқ этиши лозим.

Гуноҳлардан узоқ туриш ва улардан тавба қилишнинг вожиблиги.

التصنيفات

Тавба