Қайси бир мусулмон кишига фарз намоз (вақти) келса-ю, унинг таҳоратини, хушуъ ва рукуъсини яхшилаб адо этса, мадомики гуноҳи кабира қилмаган бўлса ўзидан олдинги…

Қайси бир мусулмон кишига фарз намоз (вақти) келса-ю, унинг таҳоратини, хушуъ ва рукуъсини яхшилаб адо этса, мадомики гуноҳи кабира қилмаган бўлса ўзидан олдинги гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳар доим шундайдир

Усмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини эшитганман: «Қайси бир мусулмон кишига фарз намоз (вақти) келса-ю, унинг таҳоратини, хушуъ ва рукуъсини яхшилаб адо этса, мадомики гуноҳи кабира қилмаган бўлса ўзидан олдинги гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳар доим шундайдир».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баёнламоқдаларки, қайси бир мусулмон кишига фарз намози вақти кирса-ю, таҳоратини тамомий қилса, сўнгра намозида хушуъ қилса, яъни, қалби ва бутун аъзолари билан Аллоҳга иқбол қилиб, унинг улуғлигини ҳис қилса ва шу билан бирга руку-сажда каби намознинг бошқа қисмларини тўлиқ бажарса, катта гуноҳларни бажармаган бўлса, олдинги барча кичик гуноҳларига каффорат бўлади. Ҳар бир намозда қанча вақт ўтса ҳам шу фазилат қолаверади.

فوائد الحديث

Гуноҳларга каффорат бўлувчи намоз, банда таҳоратини яхшилаб олиб, Аллоҳни юзини истаб хушуъ билан ўқиган намозидир.

Ибодатларга давомий бўлишнинг фазли ва унинг кичик гуноҳлар кечирилишига сабаб бўлиши.

Таҳоратни яхшилаб олиш, намозни яхшилаб адо этиш ва унда хушуъ қилишнинг фазилати.

Кичик гуноҳлар кечирилиши учун катта гуноҳлардан сақланишнинг аҳамияти.

Катта гуноҳлар фақат тавба билан кечирилади.

التصنيفات

Намоз фазли