Аллоҳга шерик қилмай оламдан ўтган киши жаннатга, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган киши эса, жаҳаннамга киради», – деб жавоб бердилар

Аллоҳга шерик қилмай оламдан ўтган киши жаннатга, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган киши эса, жаҳаннамга киради», – деб жавоб бердилар

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бир одам келиб: «Ё, Расулуллоҳ, икки хислат нима?» – деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга шерик қилмай оламдан ўтган киши жаннатга, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган киши эса, жаҳаннамга киради», – деб жавоб бердилар.

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Бир одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннат ёки жаҳаннамга олиб кирадиган икки хислат ҳақида сўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Инсонни жаннатга олиб кирадиган хислат – Аллоҳ таолонинг ёлғиз ўзигагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмай оламдан ўтиши», – деб жавоб бердилар. Жаҳаннамга олиб кирадиган ҳислат эса – инсон Аллоҳга бирор нарсани Рубубиятида, Улуҳиятида ёки асмои сифатларида ширк қилган холда вафот этишидир.

فوائد الحديث

Тавҳид (Аллоҳни яккалаш)нинг фазилати. Кимда-ким мўмин ҳолида Аллоҳга ширк келтирмай вафот этса, жаннатга кириши.

Ширкнинг хатари ҳамда Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилган ҳолатида вафот этган одамнинг дўзахга кириши.

Осий муваҳҳидлар Аллоҳ таолонинг хоҳишига ҳаволадир: хоҳласа, уларни азоблайди, хоҳласа кечиради. Сўнгра ҳаммалари жаннатга кирадилар.

التصنيفات

Аллоҳ таолога иймон, Улуҳият тавҳиди, Тавҳид фазли