Пайғамбар соллаллоҳу аалйҳи ва саллам ҳар кеча ётишларидан илгари кафтларини бирлаштирар, уларга "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу…

Пайғамбар соллаллоҳу аалйҳи ва саллам ҳар кеча ётишларидан илгари кафтларини бирлаштирар, уларга "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин-наас" сўраларини ўқиб пуфлар

Оиша разияллоҳу анаҳодан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу аалйҳи ва саллам ҳар кеча ётишларидан илгари кафтларини бирлаштирар, уларга "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин-наас" сўраларини ўқиб пуфлар, сўнгра, икки қўлларини қодир бўлганларича баданларига сурар эдилар. Силашни бошлари, юзлари ва (таналарининг) олд томонидан бошлаб, уч марта такрорлар эдилар.

[Sahih/Authentic.] [Al-Bukhari]

الشرح

Уйқуга ётишдан илгари кафтларини бирлаштириб дуо қилаётган одамдек кўтариш, озгина сўлаклари билан пуфлаш, уч мартадан "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин-наас" сураларини ўқиш, сўнгра, қўли етганича кафтларини баданларига суриш: боши, юзи ва танасининг олд томонидан бошлаш ва бу ҳаракатни уч марта такрорлаш, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларидан эди.

فوائد الحديث

Ихлос, Фалақ ва Нас сураларини ўқиб дам солиш ва қўл етган жойгача сийпаб чиқишлик мустаҳаб амалдир.