Ғазаб қилинганлар яҳудлар ва адашганлар эса, насронийлар!», – дедилар

Ғазаб қилинганлар яҳудлар ва адашганлар эса, насронийлар!», – дедилар

Адий ибн Ҳотим разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғазаб қилинганлар яҳудлар ва адашганлар эса, насронийлар!», – дедилар.

[Тўғри матн] [Тирмизий ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бермоқдалар-ки, яҳудийлар Аллоҳ уларга ғазаб қилган қавмдир. Чунки улар хақни билиб туриб унга амал қилмадилар. Насронийлар эса адашганлар. Чунки улар илмсиз амал қиладилар.

فوائد الحديث

Илм ва амални жамлаш ғазабга дучор бўлганлар ва адашганларнинг йўлидан нажотдир.

Яҳуд ва насронийлар йўлидан эхтиёт бўлиб, Сиротулмустақийм бўлган Ислом йўлини тутиш лозим.

Яҳуд ва насронийларнинг ҳар бири адашган ва ғазабга дучор бўлган. Лекин яҳудларнинг хосроқ васфи ғазаб қилинган, насронийларнинг хосроқ васфи эса залолатдир.

التصنيفات

Ислом, Оятлар тафсири