Ҳар бир мусулмон ҳар етти кунда бир марта, бошини ва танасини ювиб ғусл қилмоғи лозимдир

Ҳар бир мусулмон ҳар етти кунда бир марта, бошини ва танасини ювиб ғусл қилмоғи лозимдир

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ҳар бир мусулмон ҳар етти кунда бир марта, бошини ва танасини ювиб ғусл қилмоғи лозимдир».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳар бир балоғатга етган ақлли мусулмон киши етти кунда бир марта ғусл қилиши лозим эканини хабар бердилар. Пок ва тозаликни талаб қилган ҳолда боши ва жасадини ювади. Бу кунларнинг энг авлоси баъзи ривоятларда келгани каби жума кунидир. Пайшанба куни ювинган бўлса ҳам жума куни намоздан олдин ювиниш муаккад мустаҳаб амалдир. Вожиб эмаслигига далил Оиша разияллоҳу анҳонинг қуйидаги сўзи: «Одамлар ўзларнинг хизматкори эдилар, агар жумага борсалар меҳнат кийимларида борар эдилар. Шунда уларга: «Қани эди ғусл олганларингда», – дейилди» ( Бухорий ривояти ). Унинг бошқа бир ривоятида: «ҳидланган ҳолларида», яъни, тер ва шунга ўхшаш нарсалар ҳиди билан борар эдилар. Шуларга «Қани эди ғусл олганингларда», – дейилди шундай экан бошқалар бу нарсага авлороқдир.

فوائد الحديث

Исломнинг поклик ва тозаликка бўлган эътибори.

Жума куни намоз учун ғусл олиш таъкидланган мустахаб амалдир.

Тана зикр қилинганда бошни ҳам ўз ичига олади, аммо шунга қарамасдан алоҳида зикр қилиниши унинг муҳимлигига далолат қилади.

Қайси кишида бошқалар озор чекадиган ёмон ҳид бўлса, ғусл олиши вожибдир.

Ювиниш энг таъкидланган кун, фазилатли бўлгани учун жума кунидир.

التصنيفات

Ғусл, Rulings of the Ritual Bath