إعدادات العرض
Бу иш (яъни, Ислом дини) кеча ва кундуз етиб борган жойларгача, албатта, етиб боради. Аллоҳ на бирор шаҳарликнинг (кесак/ғиштдан қурилган) уйини ва на бирор…
Бу иш (яъни, Ислом дини) кеча ва кундуз етиб борган жойларгача, албатта, етиб боради. Аллоҳ на бирор шаҳарликнинг (кесак/ғиштдан қурилган) уйини ва на бирор саҳроликнинг (жундан қилинган) чодирини қолдирмай, албатта унга бу динни киритади. Бу дин азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киради. Шундай азизликки, у билан Аллоҳ Исломни азиз қилади ва шундай хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади
Тамим Ад-Дорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Бу иш (яъни, Ислом дини) кеча ва кундуз етиб борган жойларгача, албатта, етиб боради. Аллоҳ на бирор шаҳарликнинг (кесак/ғиштдан қурилган) уйини ва на бирор саҳроликнинг (жундан қилинган) чодирини қолдирмай, албатта унга бу динни киритади. Бу дин азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киради. Шундай азизликки, у билан Аллоҳ Исломни азиз қилади ва шундай хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади». Тамим Ад-Дорий айтар эдилар: «Мен буни ўз оилам мисолида кўрдим. Улардан ким Исломни қабул қилган бўлса, яхшиликка, шарафга ва азизликка эришди. Кимки кофир ҳолида қолган бўлса, хорлик, тубанлик ва жизяга (солиққа) дучор бўлди».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Indonesia Türkçe اردو हिन्दी Tagalog 中文 Kurdî Português Русский دری অসমীয়া Tiếng Việt Svenska Yorùbá Кыргызча Kiswahili ગુજરાતી Hausa नेपाली Română മലയാളം Nederlands සිංහල پښتو తెలుగు Soomaali Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Српски Moore ქართული Čeština Magyar Українська Македонски Lietuvių Azərbaycan Wolof አማርኛ Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ ភាសាខ្មែរ Shqip தமிழ் မြန်မာالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дин ер юзининг барча бурчакларини қамраб олишини, кеча ва кундуз етиб борадиган ҳар бир жойга бу дин ҳам етиб боришини хабар бермоқдалар. Аллоҳ таоло на шаҳар ва қишлоқлардаги уйларни ва на чўлу саҳролардаги чодирларни қолдирмай, албатта уларга бу динни киритади. Ким бу динни қабул қилиб, унга иймон келтирса, Ислом азизлиги билан азиз бўлади. Ким уни рад этиб, куфр келтирса, хор ва ҳақир бўлади. Сўнгра саҳоба Тамим Ад-Дорий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган ўша ҳақиқатни хусусан ўз аҳли-оиласи мисолида кўрганини айтди. Зеро, улардан ким Исломни қабул қилган бўлса, яхшилик, шараф ва азизликка эришди. Ким куфрда қолган бўлса, хорлик ва пастликка дучор бўлди, бунинг устига (ўз юртида яшагани учун) мусулмонларга молиявий тўлов (жизя) тўлайдиган бўлди.فوائد الحديث
Мусулмонлар учун ўз динлари ер юзининг барча бурчакларига ёйилиши ҳақидаги хушхабар.
Азизлик Ислом ва мусулмонлар учундир, хорлик эса куфр ва кофирлар учундир.
Бунда пайғамбарлик далиллари ва белгилари бордир, зеро ишлар худди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек содир бўлди.
التصنيفات
Қиёмат аломатлари