إعدادات العرض
Мен сизлардан гумон қилиб қасам ичтирганим йўқ. Лекин ҳузуримна Жаброил келиб, Аллоҳ азза ва жалла фаришталарга сизлар билан фахрланаётганини айтди», дедилар
Мен сизлардан гумон қилиб қасам ичтирганим йўқ. Лекин ҳузуримна Жаброил келиб, Аллоҳ азза ва жалла фаришталарга сизлар билан фахрланаётганини айтди», дедилар
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Муовия масжиддаги бир халқанинг олдига чиқиб: «Нима қилиб ўтирибсизлар?» деди. Аллоҳни зикр қилиб ўтирибмиз», дейишди. «Аллоҳ ҳаққи, фақат шунинг учун ўтирибсизларми?» деган эди, «Аллоҳга қасамки, фақат шунинг учун ўтирибмиз», дейишди. У шундай деди: «Мен сизлардан гумон қилиб ичтирганим йўқ. – Биласизларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мен каби яқин бўла туриб, менчалик кам ҳадис айтган одам йўқ. – Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бир халқанинг олдига бориб: «Нима қилиб ўтирибсизлар?» дедилар. «Аллоҳни зикр қилиб, бизни Ислом ҳидояти билан неъматлантиргани учун ҳамд айтиб ўтирибмиз», дейишди. «Аллоҳ ҳаққи, фақат шунинг учун ўтирибсизларми?» дедилар. «Аллоҳга қасамки, фақат шунинг учун ўтирибмиз», дейишди. Шунда У зот: «Мен сизлардан гумон қилиб қасам ичтирганим йўқ. Лекин ҳузуримна Жаброил келиб, Аллоҳ азза ва жалла фаришталарга сизлар билан фахрланаётганини айтди», дедилар».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Hausa Kurdî മലയാളം Kiswahili Português සිංහල دری Svenska অসমীয়া Tiếng Việt Yorùbá Кыргызча ગુજરાતી नेपाली Română Nederlands Soomaali پښتو తెలుగు Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Српски Moore Lietuvių ქართული Українська Čeština Magyar Македонски Azərbaycan Wolof Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ አማርኛ ភាសាខ្មែរ Shqip தமிழ் မြန်မာالشرح
Муовия ибн Абу Суфён разияллоҳу анҳу масжиддаги ҳалқа олдига чиқдилар-да нима учун жамланганлари ҳақида сўрадилар. «Аллоҳни зикр қилаяпмиз», деб айтишди. Фақатгина зикр учун жамланганлари ва йиғилганларига қасам ичишларини талаб қилдилар. Шунда улар ҳам қасам ичдилар. Сўнгра: «Мен сизларга туҳмат қилиб ёки ростгўй эканингизда шак-шубҳам бўлгани учун қасам ичтирмадим», дедилар ва сингиллари Умму Ҳабийба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари бўлгани ҳамда ўзлари ваҳий ёзувчиларидан бўлганлари учун ҳеч ким У зотга у кишидай яқин эмаслигига қарамай кам ҳадис ривоят қилганлари ҳақида хабар бердилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни уйларидан чиққанларида уларни масжидда зикр қилган ва Аллоҳ уларни Исломга ҳидоят қилганига ҳамд айтиб ўтирган ҳолда топдилар ва Муовия разияллоҳу анҳу қилганларидай Расулуллоҳ ҳам саҳобалардан сўрадилар ва қасам ичдирдилар. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни нима учун қасам ичирганларини баёнладилар: «У зотга Жаброил алайҳиссалом келиб, Аллоҳ азза ва жалла фаришталар олдида улар билан фахрланаётгани, уларга бандаларининг афзаллигини намойиш этиб, гўзал амалларини кўрсатаётгани ва уларни мақтаётгани ҳақида хабар берган эди».فوائد الحديث
Муовия разияллоҳу анҳунинг илм етказишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламна иқтидо қилишдаги ҳирслари ва у кишининг фазли.
Туҳмат қилмасдан хабарнинг аҳамиятига танбеҳ бериш учун қасам ичишни талаб қилиш жоиз.
Илм ва зикр мажлисларининг фазли ҳамда Аллоҳ зикр мажлисларини яхши кўради ва фаришталарига фахирланади.
