Таом ҳозир бўлганда намоз йўқ. Уни икки (томондаги) чиқинди қистаб турганда ҳам», дедилар

Таом ҳозир бўлганда намоз йўқ. Уни икки (томондаги) чиқинди қистаб турганда ҳам», дедилар

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таом ҳозир бўлганда намоз йўқ. Уни икки (томондаги) чиқинди қистаб турганда ҳам», дедилар».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам овқат ҳозир бўлгач нафси интилиб, қалби унга боғланган ҳолда намоз ўқишдан қайтардилар. Шунингдек икки томондаги чиқинди, яъни бавл ва ғоит қистаб турганда ҳам намоз ўқишдан қайтардилар. Чунки уларни тўсиш билан намоздан машғул бўлиб қолади.

فوائد الحديث

Намозга киришдан олдин намоздан чалғитадиган барча нарсалардан узоқлашиш лозим.

التصنيفات

Намоздаги хатолар