Зулматли кечанинг бўлаги каби фитна келишидан олдин амалларга шошилинглар

Зулматли кечанинг бўлаги каби фитна келишидан олдин амалларга шошилинглар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зулматли кечанинг бўлаги каби фитна келишидан олдин амалларга шошилинглар. (Ўшанда) киши тонгда мўмин бўлиб, тунда кофир бўлиб қолади ва тунда мўмин бўлиб, тонгда кофир бўлиб қолади ҳамда дунёнинг арзимаган матосига динини сотади», дедилар».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўминни фитна ва шубҳалар келиб машғул бўлиб қолишидан, тун каби қоронғи бўлиб ҳақ билан ботил қоришиб ажратиш одамларга оғир келиб қолишидан, олдин солиҳ амалларга шошилишга ундамоқдалар. Унинг оғирлигидан инсон пайпаслаб йўлини юқотиб мўмин ҳолида тонг отиб кеч кирганда кофир ёки кеч кирганда мўмин бўлиб тонг отганда кофир бўлиб қолади. Динини ўткинчи дунё матосина сотади.

فوائد الحديث

Динни маҳкам тутиш манъ этувчи нарсалар ман қилиб қўйишидан олдин солиҳ амалларга шошилиш.

Охири замонда фитналар орқама орқа келишига ишора, ҳар бир фитна тугаши билан ундан кейингиси эргашиб келади.

Инсон дини заифлашиши, дунёвий нарсалар учун динидан воз кечишга ва оғиб кетишига сабаб бўлади.

Бу ҳадис солиҳ амаллар фитнадан нажот топишга сабаб эканига далил.

التصنيفات

Иймон шуъбалари