Беш нарса фитратдандир: хатна қилмоқ, чотни (олд, орқа томондан) тозалаш, мўйлабни қирқиш, тирноқ олиш ва қўлтиқни тозалаш

Беш нарса фитратдандир: хатна қилмоқ, чотни (олд, орқа томондан) тозалаш, мўйлабни қирқиш, тирноқ олиш ва қўлтиқни тозалаш

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Беш нарса фитратдандир: хатна қилмоқ, чотни (олд, орқа томондан) тозалаш, мўйлабни қирқиш, тирноқ олиш ва қўлтиқни тозалаш».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бешта хислат Ислом дини ва пайғамбарлар суннатидан эканини баён қилдилар: Биринчи: Хатна қилиш, эркакдаги жинсий аъзонинг ошиқча терисини ва аёлнинг фаржи устида жойлашган терининг бош қисмидан озроқ кесиб ташлаш. Иккинчи: Истиҳдод: Жинсий аъзо атрофидаги тукларни қириш. Учинчи: Мўйлабни қирқиш. Эркак кишининг йўқори лабидаги тукларни лаб кўринадиган қилиб қирқиши. Тўртинчи: Тирноқларни қисқартириш. Бешинчи: Қўлтиқдаги тукларни тозалаш.

فوائد الحديث

Аллоҳ яхши кўрадиган, рози бўладиган ва унга буюрган пайғамбарларнинг суннатлари камолот, тозалик ва чиройга чақиради.

Бу нарсаларга эътибор бериш ва ундан ғафлатда қолмаслик лозим.

Бу ҳислатларда дунёвий ва диний фоидалари бор. Улардан: кўринишнинг чиройли , баданнинг тоза бўлмоқлигидир. Шунингдек, тозалик учун эҳтиёткорлик, кофирларга хилоф равишда иш қилиш ва Аллоҳнинг амрини адо этиш каби ҳислатлар ҳам ҳадисдан олинадиган фоидалар сарасига киради.

Бошқа ҳадисларда ушбу беш ҳислатдан бошқа яна фитрий ҳислатлар ҳам зикр қилинган, улардан: соқол қўйиш, мисвакдан фоидаланиш ва яна шу каби бошқа инсон фитрати талаб қиладиган амаллар.

التصنيفات

Фитрат суннатлари