Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг олдига борасан. Уларнинг ҳузурига борганингда, уларни «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик…

Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг олдига борасан. Уларнинг ҳузурига борганингда, уларни «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беришга даъват қил

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабални Яманга юбораётиб, унга дедилар: « Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг олдига борасан. Уларнинг ҳузурига борганингда, уларни «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беришга даъват қил. Агар улар сенга бунда итоат этишса, Аллоҳ уларга бир кеча-кундузда беш намоз (ўқиш)ни фарз қилганини айт. Агар улар сенга бунда ҳам итоат этишса, Аллоҳ уларга бойларидан олиниб, камбағалларига қайтариладиган садақа (закот)ни уларга фарз қилганини айт. Агар улар бунда ҳам сенга итоат этишса, (закот олишда) сара молларини олишдан узоқ бўл. Мазлумнинг дуосидан сақлан, чунки у билан Аллоҳ ўртасида парда йўқдир».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни Яманга даъватчи ва муаллим қилиб юбораётган вақтларида, насроний қавмларга йўлиқишини, бунинг учун тайёр туришини ва уларни даъват қилишда дастлаб энг муҳим нарсалардан бошлаши кераклигини баён қилдилар. Шунга кўра, Муоз разияллоҳу анҳу уларни дастлаб «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик бериш билан ақидани тўғрилашларига даъват қилади. Чунки улар Исломга шу шаҳодат калимаси билан кирадилар. Агар улар бунда итоат қилишса, уларни намозни тўлиқ адо этишга буюради. Чунки намоз тавҳиддан кейинги ўринда турадиган энг буюк фарзлардан ҳисобланади. Агар улар намозни барпо қилсалар, уларнинг бойларига молларининг закотини камбағалларига беришларини буюради. Шу ўринда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни закотга молларининг энг яхшисини олишдан қайтардилар. Чунки закотга молнинг ўртачасини олиш вожибдир. Сўнгра мазлум уни дуоибад қилмаслиги учун зулмдан узоқ туришини тавсия қилдилар. Чунки мазлумнинг дуоси ижобат бўлади.

فوائد الحديث

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасининг маъноси: Аллоҳ таолони ибодатда яккалаш ва У Зотдан бошқага ибодат қилмасликдир.

«Муҳаммадун росулуллоҳ» шаҳодатининг маъноси эса: Расулуллоҳга ва у зот олиб келган шариатга иймон келтириш ҳамда у зот инсониятга юборилган пайғамбарларнинг охиргиси экани иймон келтириш ва тасдиқлашдир.

Диндан хабари бор ёки динида шубҳаси бор кишига диндан умуман хабари йўқ инсонга қилинган муомала қилинмайди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни: «Аҳли китобларнинг олдига кетмоқдасан...», деб огоҳлантирдилар.

Мусулмон киши динида шубҳалар билан юрувчиларнинг шубҳаларига алданиб қолмаслик учун ўз динидан хабардор бўлиши керак. Албатта, бу илм талаб қилиш билан бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилганларидан кейин яҳудий ва насронийларнинг дини ўз кучини йўқотди. Улар Ислом динини қабул қилиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмагунларича қиёматда асло нажот топмайдилар.

التصنيفات

Ислом