إعدادات العرض
Касаллик юқиши, қушлар билан шумланиш йўқ! Фаъл эса, мени ажаблантиради», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, фаъл нима?», дейилди. «Яхши сўз», дедилар
Касаллик юқиши, қушлар билан шумланиш йўқ! Фаъл эса, мени ажаблантиради», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, фаъл нима?», дейилди. «Яхши сўз», дедилар
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Касаллик юқиши, қушлар билан шумланиш йўқ! Фаъл эса, мени ажаблантиради», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, фаъл нима?», дейилди. «Яхши сўз», дедилар.
[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Bahasa Indonesia Türkçe اردو 中文 हिन्दी Tagalog Français ئۇيغۇرچە Hausa Kurdî Kiswahili Português සිංහල Русский Svenska ગુજરાતી Yorùbá Tiếng Việt پښتو অসমীয়া دری or Čeština नेपाली Română Nederlands Soomaali తెలుగు Српски മലയാളം Kinyarwanda Кыргызча ಕನ್ನಡ Wolof Magyar ქართული Moore Українська Македонски Azərbaycan Lietuvių አማርኛ Malagasy Shqip Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ Italiano ភាសាខ្មែរالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жоҳилият аҳли эътиқод қилгани каби касаллик Аллоҳнинг тақдирисиз, ўзи ўтиши ботил эътиқод эканини ҳамда қушлар, ҳайвонлар, касаллик эгалари, рақамлар, кунлар ёки шу каби нарсаларни кўрганда ёки эшитганда шумланиш ҳам ботил эканини хабар бердилар. Бу ҳадисда қушни зикр қилганларининг сабаби, жоҳилият вақтида машҳур эди. Кўриниши қуйидагича: Агар бир ишни, масалан тижоратни бошламоқчи бўлса ёки сафарга чиқмоқчи бўлса, қуш учиради. Агар ўнг томонга учса, яхшилик аломати деб ҳисоблаб, ишида давом этади. Агар чап томонга учса, шумланади ва ишини тўхтатади. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фаъл уларни ажаблантиришини хабар бердилар. Фаъл - инсон қалбига хурсандчилик олиб кирадиган ва Раббига бўлган гумонини яхшилайдиган сўздир.فوائد الحديث
Аллоҳга таваккул. Яхшиликни олиб келувчи, ёмонликни қайтарувчи фақат Аллоҳ.
Бир нарсадан шумланиб амалдан тўхташдан қайтарилмоқда.
Фаъл қайтарилган шумланиш турига кирмайди, аксинча, у Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир.
Барча нарса ёлғиз Аллоҳ таоло тақдири билан амалга ошади.
التصنيفات
Улуҳият тавҳиди