Аллоҳ таоло умматимнинг хатосидан, унутган нарсасидан ва мажбурланган ишидан кечди», – дедилар

Аллоҳ таоло умматимнинг хатосидан, унутган нарсасидан ва мажбурланган ишидан кечди», – дедилар

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло умматимнинг хатосидан, унутган нарсасидан ва мажбурланган ишидан кечди», – дедилар.

[قال النووي: حديث حسن] [رواه ابن ماجه والبيهقي وغيرهما]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло умматнинг уч ҳолатда қиладиган гуноҳларини кечиришини хабар бердилар: Биринчиси – хато. Яъни атайламасдан бир ишни қилиб қўйиши. Мусулмон бир ишни қасд қилиб бажаради ва қасд қилган нарсасидан бошқа нарсага дуч келади. Иккинчиси – унутиш. Мусулмон бир нарсани эслаб юради, аммо амал пайтида уни унутиб қўяди. Бундай ҳолатда ҳам гуноҳ йўқ. Учинчиси – мажбурланиш. Агар банда хоҳламаган ишига мажбурланса ва унга қарши туришга қодир бўлмаса, у ҳолда унга гуноҳ ҳам маломат ҳам йўқ. Лекин шуни эътиборга олиш керакки, бу ҳадис – банда билан Рабби ўртасидаги масалага тааллуқли. Агар у ўзи унутиб амр қилинган ибодатни тарк этса, унинг зиммасидан соқит бўлмайди (масалан, намозни унутиб қўйса, кейин қазосини ўқиши керак). Шунингдек, агар унинг хатоси ёки унутганлиги бошқаларга зиён етказса, бандаларнинг ҳаққи соқит бўлмайди. Масалан, кимдир адашиб одам ўлдирса – дия (қон пули) тўлаши ёки кимдир адашиб машинасини бузиб қўйса – товон тўлаши лозим.

فوائد الحديث

Аллоҳ таолонинг ушбу уч ҳолатда бандалардан гуноҳ содир бўлса, гуноҳларини кечириши У Зотнинг бандаларига бўлган раҳмати ва лутфи кенглигига далолат қилади.

Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва У зотнинг умматларига бўлган фазли.

Гуноҳнинг кечирилиши — ҳукм ёки кафолатнинг йўқолиши дегани эмас. Масалан, бир киши таҳоратни унутиб, ўзини таҳоратли деб ўйлаб намоз ўқиса, гуноҳ қилмаган бўлади. Лекин таҳорат олиши ва намозни қайта ўқиши вожибдир.

Мажбурият ҳолатида гуноҳ кечирилиши учун муайян шартлар бўлиши лозим. Масалан, мажбурловчи киши айтган таҳдидини амалга оширишга қодир бўлиши керак.

التصنيفات

Аллоҳ таолога иймон