Эй Одамлар! Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсанигина қабул қилади. Албатта Аллоҳ пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам амр этди

Эй Одамлар! Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсанигина қабул қилади. Албатта Аллоҳ пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам амр этди

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эй Одамлар! Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсанигина қабул қилади. Албатта Аллоҳ пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам амр этди: «Эй Пайғамбар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва солиҳ амал қилинглар. Мен нима қилаётганганингизни билувчиман». Яна айтганки: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар». Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узоқ сафарга чиққан, сочлари тароқ тегмаганидан патила-патила бўлиб кетган, чанг-тўзон сочининг рангини ўзгартириб юборган бир киши ҳақида гапирдилар: «Ҳалиги одам қўлларини кўкка чўзиб: "Парвардигоро! Парвардигоро!" деб дуо қилмоқда. Бироқ унинг егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ўзи ҳаром билан озиқланган. Қандай қилиб унинг дуоси ижобат бўлсин?!»,

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бердиларки, Аллоҳ Таоло пок, муқаддас, камчилик ва нуқсонлардан мутлақо йироқ, барча камолот сифатлар билан сифатланган Зотдир. Шунинг учун У Зот амал қиладиган ишлардан, айтилган сўзлардан ва эътиқодлардан фақат пок бўлганинигина қабул қилади. Яъни, улар фақат Аллоҳ учун ихлос билан қилинган ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига мувофиқ бўлиши лозим. Аллоҳга яқинлашиш ҳам фақат шу йўл билан бўлиши керак. Мўминнинг амалларини покловчи энг катта сабаблардан бири — унинг таоми ҳалол бўлишидадир. Таоми ҳалол бўлса, амали ҳам пок ва қабулга муносиб бўлади. Шунинг учун Аллоҳ мўминларга пайғамбарларга қилган амри каби буюрган: ҳалолдан еб, солиҳ амал қилинг. Шундай деб марҳамат қилди: «Эй Пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва солиҳ амал қилинглар. Мен нима қилаётганганингизни билувчиман». Яна айтганки: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар». Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг амалини бузадиган ва унинг қабул қилинишига тўсқинлик қиладиган ҳаром таомдан қайтардилар. Чунки инсон қанчалик қабул бўлиши учун турли сабабларни қилмасин, агар ҳаром билан овқатланган бўлса, амаллари қабул қилинмайди. Шулардан: Биринчи: ҳаж, жиҳод, қариндош-уруғни зиёрат қилиш ва бошқа ибодатларни бажариш учун узоқ сафар қилиш. Иккинчи: сайёҳнинг сочи таралмаган, ранг-рўйи ўзгарган, кийими чанга ботган ҳолда муҳтож бўлиб юриши. Учинчи: қўлларини осмонга кўтариб дуо қилиши. Тўртинчи: Аллоҳнинг исмлари билан тавассул қилиб, илтижо ва такрор билан «Эй Роббим, эй Роббим!» деб дуо қилиши. Лекин шунча сабабларга қарамай унинг дуоси қабул қилинмайди. Чунки унинг егани ҳам, ичгани ҳам, кийгани ҳам ҳаром бўлган, бутун вужуди ҳаром билан ўсган. Шу ҳолда қандай қилиб унинг дуоси қабул қилинсин?!

التصنيفات

Исм ва сифат тавҳиди, Дуони ижобат бўлиш сабаблари ва монеълари