Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг кўп қиладиган дуолари: «Аллоҳумма роббанаа аатина фиддуня ҳасанаҳ ва фил аахироти ҳасанаҳ ва қинаа азабаннаар», – эди

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг кўп қиладиган дуолари: «Аллоҳумма роббанаа аатина фиддуня ҳасанаҳ ва фил аахироти ҳасанаҳ ва қинаа азабаннаар», – эди

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг кўп қиладиган дуолари: «Аллоҳумма роббанаа аатина фиддуня ҳасанаҳ ва фил аахироти ҳасанаҳ ва қинаа азабаннаар», – эди.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзида кўп маъноларни жамлаган дуолар билан кўп дуо қилар эдилар. Улардан: «Аллоҳумма роббанаа аатина фиддуня ҳасанаҳ ва фил аахироти ҳасанаҳ ва қинаа азабаннаар», – эди. Кенг ҳалол ризқ, солиҳа аёл, кўз қувонадиган бола, роҳат, фойдали илм, солиҳ амал ва шу каби ёқадиган мубоҳ дунё яхшиликларини ўз ичига олади. Охират яхшиликдаридан эса қабр, мавқиф ва дўзах азобларидан саломат бўлиш шу билан бирга Аллоҳ розилигига етиш, абадий неъмат, меҳрибон Рабб таолога яқин бўлиш яхшиликларини ўз ичига олади.

فوائد الحديث

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўрнак кўриб ўзида кўп маъноларни жамлаган дуолар билан дуо қилиш мустаҳаб.

Инсон дуосида дунё ва охират яхшиликларини сўраб дуо қилиши яхшироқдир.

التصنيفات

Асардарда келган дуолар