Ким: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса

Ким: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса

Абу Айюб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ким: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил алайҳиссалом зурриётидан тўрттасини озод қилгандай бўлади», дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда, ким: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», яъни: «Аллоҳдан бошқа ҳақ маъбуд йўқдир, У ёлғиз, шериги йўқ. Тамомий мулк У Зотга хос, У Зот муҳаббат ва улуғлаш ила сано ва мақтовга лойиқ, У Зотдан бошқаси лойиқ эмас ва У Зот барча нарсага қодир, ҳеч нарса У Зотни ожиз қолдира олмайди», деб бу зикрни ўн маротаба такрорласа, унга Исмоил ибн Иброҳим алайҳимасслом зурриётидан тўртта қулни озод қилганчалик савоб берилади. Исмоил алайҳиссалом зурриёти бошқалардан шарафлироқ бўлгани сабабли шахсан улар зикр қилинди.

فوائد الحديث

Аллоҳ таолони илоҳлик, мулк, ҳамд ва тамомий қудрат билан сифатлаган бу зикрнинг фазилати.

Кетма-кет ёки бўлиб айтса ҳам, бу зикрнинг савобига эришади.

التصنيفات

Зикр фазли