Зулмдан сақланинглар! Зеро, зулм қиёмат куни зулмат бўлур. Зиқналикдан сақланинглар! Зеро, зиқналик сизлардан олдингиларни ҳалок этди

Зулмдан сақланинглар! Зеро, зулм қиёмат куни зулмат бўлур. Зиқналикдан сақланинглар! Зеро, зиқналик сизлардан олдингиларни ҳалок этди

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зулмдан сақланинглар! Зеро, зулм қиёмат куни зулмат бўлур. Зиқналикдан сақланинглар! Зеро, зиқналик сизлардан олдингиларни ҳалок этди – уларни ўзаро қонларини тўкишга ва ҳаром ишларни ҳалол қилишга олиб келди», – дедилар».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам зулмдан огоҳлантирдилар. Унинг турларидан: Одамларга, ўзига ёки Аллоҳнинг ҳақларида зулм қилишдир. Зулм - ҳақ эгасига ўз хаққини бермасликдир. Зулм Қиёмат куни ўз эгасига қийинчиликлар ва даҳшатлар зулматини ҳосил қилади. Шунингдек дунёга ҳарис бўлиб, қаттиқ бахиллик қилишни ифодалаган зиқналикдан ҳам қайтардилар. Молидаги ҳақларни адо этишда камчиликка йўл қўйиш ва дунёга қаттиқ ҳарис бўлиш зиқналикнинг турларидандир. Зулмнинг бу тури биздан олдингиларни ҳалоқ қилган. У бир-бирларини ўлдиришга ва Аллоҳ харом қилган нарсаларни ҳалоллаб олишга олиб борди.

فوائد الحديث

Мол-дунёни сарф қилиш ва биродаларига ёрдам бериш ўзаро муҳаббат ва алоқани мустаҳкамлашга сабаб бўладиган нарсалардандир.

Бахиллик ва зиқналик инсонни маъсият, фаҳш ва гуноҳларга етаклайди.

Олдинги умматлар ҳолидан ибрат олиш.

التصنيفات

Фазилат ва одоблар, Ёқимсиз ахлоқлар