إعدادات العرض
Албатта, мўмин ўзининг чиройли хулқи билан, рўза тутувчи ва тунлари қоим инсоннинг даражасини топади», деганларини эшитдим», дедилар
Албатта, мўмин ўзининг чиройли хулқи билан, рўза тутувчи ва тунлари қоим инсоннинг даражасини топади», деганларини эшитдим», дедилар
Оиша разияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Албатта, мўмин ўзининг чиройли хулқи билан, рўза тутувчи ва тунлари қоим инсоннинг даражасини топади», деганларини эшитдим», дедилар.
[Бу ҳадисни саҳиҳ даражасига кўтарадиган ривоятлари бор] [Абу Довуд ва Ахмад ривояти]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Tiếng Việt සිංහල Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు မြန်မာ ไทย Deutsch 日本語 پښتو অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá Nederlands ئۇيغۇرچە Kiswahili தமிழ் دری Fulfulde Magyar ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy Română Kinyarwanda नेपाली Српски Soomaali Moore Українська Български Wolof Azərbaycan ქართული тоҷикӣ Bambara Македонски አማርኛ Oromoo ភាសាខ្មែរ मराठी ਪੰਜਾਬੀ Italianoالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда чиройли хулқ, соҳибини кундузлари рўза, тунлари намоз ўқишда давомий бўладиган инсон даражасига олиб чиқишини хабар бердилар. Чиройли хулқ – яхшилик қилиш, чиройли сўзлаш, ёруқ юзли, бошқаларга азийят бермаслик ва бошқалар азиятини кўтара олиш демакдир.فوائد الحديث
Чиройли хулқларни ривожлантириш ва камолотга етказишга Ислом динининг қаттиқ эътибори.
Чиройли хулқнинг фазли. Ҳаттоки банда у билан, ифторлик қилмай рўза тутадиган ва дам олмай намоз ўқийдиган инсон даражасига ета олади.
Кундузлари рўза, тунлари намоз ўқиш нафсга оғир бўлган улуғ икки амалдир. Нафси билан курашиб хулқини чиройли қилган инсон шу даражага етади.
التصنيفات
Мақталаган ахлоқлар