Аллоҳ учун ушбу кунларда ( яъни ўн кунликда) қилинадиган солиҳ амаллардан кўра севимлироқ амал йўқдир

Аллоҳ учун ушбу кунларда ( яъни ўн кунликда) қилинадиган солиҳ амаллардан кўра севимлироқ амал йўқдир

Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ учун ушбу кунларда ( яъни ўн кунликда) қилинадиган солиҳ амаллардан кўра севимлироқ амал йўқдир», дедилар. Шунда: «Эй Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ҳамми?» деб сўрадилар. У зот: «Ҳа, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ҳам. Фақат бир киши ўз жони ва моли билан чиқиб, ундан бирон нарсасиз қайтиб келса, бундан мустасно», дедилар».

[Тўғри матн] [Бухорий ва Абу Довуд ривоят, ҳадис лафзи Абу Довуд ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кундаги амал, йилнинг бошқа кундарида қилинган амаллардан яхшироқ эканини баён қилдилар. Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Йилнинг бошқа кунларида қилинган жиҳод яхшими ёки бу ўн кундаги амалларми», деб сўрадилар. Чунки жиҳод энг яхши амаллардан эканини билар эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу ўн кунликда қилинган солиҳ амал бошқа кунлардаги жиҳоддан афзал, илло бир кишики, Аллоҳ йўлида молию нафси билан жиҳод қилиб Аллоҳ йўлида молини йўқотган ва жонини фидо қилган киши афзалроқдир», деб жавоб бердилар. Фақатгина шу иш бу улуғ кунларда қилинган солиҳ амаллардан яхшироқдир.

فوائد الحديث

Зул ҳижжанинг ўн кунида қилинган солиҳ амалнинг фазли. Мусулмон киши бу кунларни Аллоҳнинг зикри, Қўръон тиловати, такбир, таҳлил, таҳмид, намоз, садақа, рўза ва бошқа солиҳ амаллар билан тўлдириб ғанимат билмоғи лозим.

التصنيفات

Зул-ҳижжанинг ўн куни, Жиҳоднинг фазли