Муаққибалар бор, уларни ҳар бир фарз намоздан кейин айтган ёки бажарган киши ноумид бўлмайди: ўттиз учта тасбиҳ, ўттиз учта таҳмид ва ўттиз тўртта такбир»,- дедилар

Муаққибалар бор, уларни ҳар бир фарз намоздан кейин айтган ёки бажарган киши ноумид бўлмайди: ўттиз учта тасбиҳ, ўттиз учта таҳмид ва ўттиз тўртта такбир»,- дедилар

Каъб ибн Ужро разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Муаққибалар бор, уларни ҳар бир фарз намоздан кейин айтган ёки бажарган киши ноумид бўлмайди: ўттиз учта тасбиҳ, ўттиз учта таҳмид ва ўттиз тўртта такбир»,- дедилар.

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтувчиси ютқазмайдиган, надомат ҳам қилмайдиган, балки, катта савобга эга зикрлар ҳақида хабар бердилар. Улар фарз намозлардан кейин бир-биридан кейин айтилади. Улар: Ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ» яъни, Аллоҳ таоло барча нуқсонлардан пок. Ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» яъни, Аллоҳ таолога муҳаббат ва У Зотни улуғлаш билан комиллик билан сифатлаш. Ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар», яъни, Аллоҳ барча нарсадан азиз ва улуғроқдир.

فوائد الحديث

Тасбиҳ, таҳмид ва такбирнинг фазилати. Ана ўшалар боқий қолувчи солиҳ амаллардандир.

التصنيفات

Намоз зикрлари, Аллоҳни зикр қилишнинг фоидалари