Одам фарзанди мени ёлғончи қилди, у бундай қилмаслиги керак эди!

Одам фарзанди мени ёлғончи қилди, у бундай қилмаслиги керак эди!

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом бундай дедилар: «Аллоҳ таоло айтадики, «Одам фарзанди мени ёлғончи қилди, у бундай қилмаслиги керак эди! У мени ҳақорат қилди, у бундай қилмаслиги керак эди! У ўлганидан сўнг қайта тирилтирилишига ишонмай, мени ёлғончи қилади. Ваҳоланки, илгари инсонни яратганим кейин уни қайта тирилтиришимдан осонроқ бўлмаган. Унинг мени ҳақорат қилганига келсак, у: «Аллоҳнинг боласи бор»,- дейди. Ваҳоланки, мен яккаю ягона, абадий, туғмаган ва туғулмаган ҳамда тенги йўқ зотдирман!».

[Тўғри матн] [Бухорий ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло мушрик ва кофирлар У Зотни ёлғонга чиқариши, айбу нуқсонлар билан сифатлаши ва бу ишга уларнинг ҳақлари йўқ эканини хабар бераётганини баёнладилар. Аллоҳни ёлғонга чиқаришлари: ўлганларидан кейин Аллоҳ уларни биринчи бор яратганидек қайта тирилтира олмайди деб даво қилишларидир. Уларни биринчи бор яратган Зот қайта тирилтира олиши, бу иш унга осонроқ эканини айтиб раддия билдирди. Аллоҳ учун биринчи марта яратиш ҳам уни қайтадан яратиш ҳам бир хил енгил ва У Зот барча нарсага қодир. Сўкишларига келсак: У Зотнинг боласи бор деб айтишларидир. У Зот барча ишларида исму сифатларида барча камолотнинг турларида ягона ёлғиз, барча нуқсонлардан пок, ҳеч кимга муҳтож эмас, балки барча унга муҳтож Сомад Зот, ҳеч кимга ота ёки боба эмас, У Зотга тенг ҳеч ким йўқ, улуғ ва пок Зот эканини хабар бериб раддия билдирди.

فوائد الحديث

Аллоҳ таолога комил қудратнм нисбат бериш.

Ўлимдан кейин тирилишни тасдиқлаш.

Қиёматни инкор қилган ёки Аллоҳга бола нисбат берган инсон кофир бўлади.

Аллоҳ таолога тенг ёки ўхшаўи йўқ.

Аллоҳ ҳалимлигининг кенглиги, кофирлар балки Аллоҳга қайтарлар деб мухлат бериши.

التصنيفات

Исм ва сифат тавҳиди