إعدادات العرض
Олимлар олдида фахрланиш, пасткаш одамлар билан тортишиш
Олимлар олдида фахрланиш, пасткаш одамлар билан тортишиш
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинди: «Олимлар олдида фахрланиш, пасткаш одамлар билан тортишиш ва йиғинларнинг тўридан жой олиш учун билим олманглар! Ким шундай қилса, жойи жаҳаннамдир!».
[Тўғри матн] [Ибн Можа ривояти]
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Kurdî Wolof Moore Soomaali Français Oromoo Azərbaycan Tagalog Українська தமிழ் bm Deutsch ქართული Português mk Magyarالشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олимлар олдида фахрланиш ва гердайиб: «Мен ҳам сизлардек олимман!», - дейиш ёки калтафаҳм ва пасткаш одамлар билан тортишиш ёки йиғинларнинг тўрида ўтириб, бошқалардан олдинга ўтказилиш учун билим олишдан огоҳлантирдилар. Ким шундай қилса, билим олишдаги риёкорлиги ва Аллоҳ таолога ихлоссизлиги туфайли жаҳаннамга киришгагина лойиқ бўлади.فوائد الحديث
Гердайиш ёки тортишиш ёки тўрдан жой олиш ва бошқа дунёвий мақсадлар учун шаръий билим олган кишиларнинг борадиган жойлари жаҳаннам эканидан огоҳлантириш.
Билим олишда ва беришда ихлоснинг аҳамияти
Ният - амалларнинг асосидир. Мукофот ёки жазо шунга қараб белгиланади.