إعدادات العرض
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намозга таҳорат олар эдилар”
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намозга таҳорат олар эдилар”
Амр ибн Омир Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намозга таҳорат олар эдилар”, деди. “Унда сиз нима қилар эдингиз?”, дея Анасдан сўрадим. Анас разияллоҳу анҳу: “Бирортамизнинг модомики таҳорати бузилмас экан, ўша таҳорат (бир неча намозни ўқишга) кифоя қиларди» дедилар.
[Тўғри матн] [Бухорий ривояти]
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá Nederlands اردو Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa తెలుగు Kiswahili پښتو অসমীয়া دری Кыргызча Lietuvių Kinyarwanda नेपाली മലയാളം Bosanski ಕನ್ನಡ Kurdî Română Shqip Soomaali Српски Українська Wolof Moore Tagalog தமிழ் Azərbaycan فارسی ქართული 中文 Magyar Português Deutsch Македонски Русский Bambara አማርኛ Malagasy Oromoo ភាសាខ្មែរ ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀ Türkçe Italianoالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратлари бузилмаса-да ажру савоб жамлаш мақсадида ҳар бир фарз намоз учун таҳорат олар эдилар. Мадомики таҳоратда экан хоҳлаганча намоз ўқиш жоиз.فوائد الحديث
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам комилликни талаб қилган ҳолда кўпинча ҳар бир фарз намоз учун таҳорат олар эдилар.
Ҳар бир намоз учун таҳорат олиш мустаҳаб.
Битта таҳорат билан бир нечта намозни адо қилиш жоиз.
التصنيفات
Таҳорат фазли