إعدادات العرض
Кишининг ўзига тегишли бўлмаган нарсани тарк этиши унинг исломининг – гўзаллилигидандир», – дедилар
Кишининг ўзига тегишли бўлмаган нарсани тарк этиши унинг исломининг – гўзаллилигидандир», – дедилар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кишининг ўзига тегишли бўлмаган нарсани тарк этиши унинг исломининг – гўзаллилигидандир», – дедилар.
الترجمة
العربية Tagalog Português دری অসমীয়া বাংলা Kurdî پښتو Hausa Tiếng Việt Македонски Kiswahili ភាសាខ្មែរ ਪੰਜਾਬੀ Moore తెలుగు اردو Azərbaycan ไทย አማርኛ Magyar Türkçe ქართული 中文 ಕನ್ನಡ ગુજરાતી Українська Shqip हिन्दी Кыргызча Српски Kinyarwanda тоҷикӣ Wolof Čeština Русский Bahasa Indonesia English தமிழ் नेपाली മലയാളം kmr فارسی Bambara ms Bosanski Lietuviųالشرح
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилдиларки, мусулмон кишининг исломдаги гўзал хулқларидан ва иймонининг комиллигидан – дин ёки дунёга оид бўлишидан қатъий назар, уни қизиқтирмайдиган, унга тегишли бўлмаган ва фойда келтирмайдиган сўзлар ва ишлардан узоқ бўлишидадир. Чунки инсонни қизиқтирмайдиган нарсалар билан банд бўлиши, уни ўзи учун зарур бўлган ишлардан узоқлаштириб қўйиши ёки тарк этиши лозим бўлган ишларга уни етаклаб қўйиши мумкин. Албатта, қиёмат куни инсон ўз амаллари учун жавоб беради.فوائد الحديث
Инсонларнинг Исломдаги даражалари ҳар хил. Кишининг Исломи айрим амаллар билан янада гўзаллашади.
Беҳуда сўз ва ортиқча ишларни тарк этиш – инсон динининг комиллигига далолатдир.
Инсоннинг исломини гўзал қиладиган нарсалардан бири — унинг ўзига тегишли бўлмаган, фойдасиз нарсалардан узоқ туриши бўлса, яна бир гўзал жиҳати — унинг дини ва дунёсига фойда берувчи ишлар билан машғул бўлишидадир.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун вароъни (тақвони) бир калимада жамладилар: «Кишининг исломининг гўзаллигидан – ўзига тегишлик бўлмаган нарсани тарк этиши». Бу гап сўзлаш, қараш, эшитиш, қўл билан иш қилиш, юриш, фикр юритиш ва бошқа ички-ташқи ҳаракатларнинг барчасини ўз ичига олади. Бу – тақво ҳақида мукаммал ва шифобахш сўздир.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтганлар: Ушбу ҳадис – одоб илмининг асосларидан биридир.
Илм талаб қилишга тарғиб бор. Чунки илм орқали инсон ўзига тегишли ва тегишли бўлмаган нарсани ажрата олади.
Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва насиҳат қилиш – инсонга тегишли ишлардандир. Чунки улар буюрилган ишлардан ҳисобланади.
Ҳадиснинг умумий маъносига қуйидагилар ҳам киради: инсонга тегишли бўлмаган, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёқтирмаган ишлардан узоқ туриш. Шунингдек, охиратга оид кераксиз масалалардан ҳам узоқ туриш, масалан: ғайб ҳақиқатлари, яратилиш ва амал ҳақидаги майда-чуйда батафсил баҳслар. Шунингдек, ҳеч қачон содир бўлмаган ёки содир бўлиши деярли мумкин бўлмаган, ҳатто тасаввурга ҳам келмайдиган масалалар ҳақида савол бериш ва тортишиш.
التصنيفات
Ёқимсиз ахлоқлар