Нима дейсиз, агар фарз қилинган (беш вақт) намозларни ўқисам, рамазон (ойи) рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб ҳисобласам

Нима дейсиз, агар фарз қилинган (беш вақт) намозларни ўқисам, рамазон (ойи) рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб ҳисобласам

Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва салламдан: «Нима дейсиз, агар фарз қилинган (беш вақт) намозларни ўқисам, рамазон (ойи) рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб ҳисобласам, жаннатга кираманми?!", - деб сўраган одамга: «Ҳа»,- деб жавоб бердилар.

[Саҳиҳ] [Имом Муслим ривояти]

الشرح

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз қилинган беш вақт намозни ўқиб, унга биронта нафл намозни қўшимча қилмаса ҳам, рамазон ойи рўзасини тутиб, бошқа нафл рўзаларни тутмаса ҳам, (Аллоҳ ҳалол қилган) барча нарсани ҳалол, ҳаром қилган нарсани эса, ҳаром дея эътиқод қилган кишининг жаннатга киришини баён қилмоқдалар.

فوائد الحديث

Мусулмоннинг фарз ибодатларни қилишга интилиши ва ҳаром нарсаларни тарк қилишдан бўлган мақсади жаннат бўлиши лозим.

Ҳалол ишларни қилишнинг аҳамияти ва уни ҳалол дея эътиқод қилиш. Ҳаром ишларни қилмаслик ва ҳаром деб эътиқод қилиш.

Фарз амалларни бажариш ва ҳаром нарсалардан воз кечиш, жаннатга кириш омилларидандир.