Ким "Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ" деб, Аллоҳдан бошқа маъбудларга кофир бўлса, у одамнинг қонини тўкиш, молини талаш ҳаромдир ва ҳисоби Аллоҳгадир», – деганларини…

Ким "Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ" деб, Аллоҳдан бошқа маъбудларга кофир бўлса, у одамнинг қонини тўкиш, молини талаш ҳаромдир ва ҳисоби Аллоҳгадир», – деганларини эшитдим

Ториқ ибн Ашям Ашжаъий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Ким "Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ" деб, Аллоҳдан бошқа маъбудларга кофир бўлса, у одамнинг қонини тўкиш, молини талаш ҳаромдир ва ҳисоби Аллоҳгадир», – деганларини эшитдим.

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким тили билан «Лаа илааҳа иллаллоҳ» яъни «Аллоҳдан бошқа ҳақ маъбуд йўқ», деса ва гувоҳлик берса, Аллоҳдан бошқа маъбудларга куфр келтирса, Исломдан бошқа динлардан воз кечса, унинг моли ва қони мусулмонларга ҳаром бўлади. Аммалларининг зоҳирига қараб баҳо берамиз. Агар бирор жарима қилмаса, Ислом ҳукмлари қоим бўладиган бирор жиноят қилмаса, унинг моли тортиб олинмайди қони тўкилмайди. Ҳисобини Қиёмат куни Аллох сўрайди. Агар содиқ бўлса, савобини, агар мунофиқ бўлса, азобини беражак.

فوائد الحديث

Исломга кириш учун: «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни нутқ қилиш ва Аллоҳдан бошқа маъбудларга кофир бўлиш шартдир.

(Лаа илааҳа иллаллоҳ)нинг маъноси Аллоҳдан бошқа қабр, санам ва бошқа нарсалардан бўлган маъбудларга кофир бўлиш ва Аллоҳ таолони ибодатда ёлғизлашдир.

Ким тавҳидни қоим қилса, шариатга зоҳиран амал қилса, унга зид нарсани қилмагунча озор етказмаслик керак.

Мусулмоннинг қони, моли ва обрўсини беҳақ тўкиш ҳаромдир.

Дунёда зоҳирига қараб, охиратда эса, ният ва мақсадларга кўра ҳукм қилинади.

التصنيفات

Улуҳият тавҳиди