إعدادات العرض
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари Қуръон эди», – дедилар
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари Қуръон эди», – дедилар
Саъд ибн Ҳишом ибн Омир Оиша разияллоҳу анҳо ҳузурларига кирганда: «Эй Мўминларнинг онаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари ҳақида менга хабар беринг», – дедилар. «Қўръон ўқиганмисан», – дедилар. «Ҳа, албатта (ўқийман)», – дедим. «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари Қуръон эди», – дедилар.
[Тўғри матн] [Муслим узун ҳадис орасида ривоят қилган]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Tiếng Việt සිංහල ئۇيغۇرچە Kurdî Hausa Português മലയാളം မြန်မာ ไทย Deutsch 日本語 پښتو অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá Nederlands తెలుగు Kiswahili தமிழ் دری Magyar ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy Română Kinyarwanda नेपाली Српски Soomaali Moore Українська Български Wolof Azərbaycan ქართული тоҷикӣ Bambara Македонски አማርኛ ភាសាខ្មែរ मराठी ਪੰਜਾਬੀ Italianoالشرح
Мўминлар онаси Оиша разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари ҳақида сўралдилар. Жомеъ сўз билан жавоб бердилар ва сўровчини комил сифатларни ўзида жамлаган Қуръони Каримга йўллаб қўйдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон хулқлари билан хулқланган эдилар. Қуръон буюрган нарсани бажарар, қайтарган нарсасидан четланар эдилар. У кишининг хулқи унга амал қилиш, чегараларида тўхташ, одоблари билан хулқланиш, қиссалари ва масалларидан ибрат олиш эди.فوائد الحديث
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон ахлоқлари билан хулқланишда эргашишликка ундамоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқларини мақташ, уларнинг хулқлари ваҳий мишкотидан эди.
Қуръон барча яхши ахлоқлар асосидир.
Исломдаги ахлоқлар диннинг барчасини ўраб олади, унинг амрларини бажариб қайтариқларидан четланишдир.