Улуғ ва Буюк Роббимиз ҳар туннинг охирги учдан бир қисми қолганида дунё осмонига тушар

Улуғ ва Буюк Роббимиз ҳар туннинг охирги учдан бир қисми қолганида дунё осмонига тушар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Улуғ ва Буюк Роббимиз ҳар туннинг охирги учдан бир қисми қолганида дунё осмонига тушар ва: "Ким Менга дуо қилаяпти, ижобат қиларман, ким Мендан сўраяпти, ато қиларман, ким Мендан истиғфор сўраяпти, уни кечиргайман!», –дер».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таоло ҳар туннинг учинчи бўлими қолганда, дунё осмонига тушишини ҳамда уларни дуо қилишга, хоҳлаган нарсаларини сўрашга, истиғфор айтишга қизиқтиришини, ундашини ҳамда Аллоҳ уларни дуосини ижобат қилишини, сўраганларини беришини ва мўмин бандаларининг гуноҳларини кечиришини баён қилдилар.

فوائد الحديث

Туннинг охирги учинчи бўлими, ундаги намоз, дуо ва истиғфорнинг фазилати.

Инсон бу ҳадисни эшитганда, дуо ижобат бўладиган вақтларни ғанимат билиши лозим.

التصنيفات

Исм ва сифат тавҳиди