Қўявер, мен уларни таҳоратли ҳолда кийганман

Қўявер, мен уларни таҳоратли ҳолда кийганман

Муғийра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда бирга эдим. У зотнинг маҳсиларини ечмоқчи бўлиб, қўлимни узатган эдим: «Қўявер, мен уларни таҳоратли ҳолда кийганман», – деб у иккаласига масҳ тортдилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарларидан бирида таҳорат олдилар. Оёқ ювишга етганда Муғира ибн Шуъба разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оёқларидаги маҳсини ечиб уларни ювишлари учун қўлларини чўздилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уларни ечманг, мен маҳсини таҳоратли ҳолимда кийганман», – дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқларини ювиш ўрнига маҳсининг устига масҳ тортдилар.

فوائد الحديث

Маҳсига масҳ тортиш кичик бетаҳоратлик вақтида машруъ қилинган, лекин, катта бетахоратлик вақтида оёқларни ювиши шарт.

Масҳ тортиш - нам қўлни бир маротаба маҳсининг остига эмас, аксинча, устига тортиш.

Маҳсига масҳ тортишнинг шартларидан: Тўлиқ таҳорат олингандан сўнг икки оёқ ҳам ювилиб битгач кийилиши, маҳси тоза бўлиши, оёқнинг фарз қисмини ёпган бўлиши, масҳ тортиш жунуб ёки ғусл вожиб бўлган вақтда эмас, балки, кичик бетаҳоратлик вақтида ҳамда шариат белгилаб берган вақт давомида – бир кун ва бир тун муқим учун, уч кеча ва уч кундуз мусофир учун – бўлиши лозим.

Маҳсига бошқа оёқни ёпадиган пайпоқ ва шу кабилар қиёс қилинади. Уларнинг устига ҳам масҳ тортса бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлариннинг гўзаллиги. У киши Муғира разияллоҳу анҳуни маҳсини ечишдан қайтаргач ҳотиржам бўлишлари ва ҳукмни билишлари учун сабабини баёнладилар ва маҳсини таҳоратли ҳолда кийганликларини айтдилар.

التصنيفات

Сафарнинг одоб ва аҳкомлари, Икки махсига масҳ тортиш ва шу кабилар