Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизга муҳаббат қилмагунингизча иймонли бўла олмайсизлар. Агар амал қилсангиз, ўрталарингизда муҳаббат…

Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизга муҳаббат қилмагунингизча иймонли бўла олмайсизлар. Агар амал қилсангиз, ўрталарингизда муҳаббат пайдо этадиган нарсага сизларни далолат қилайми? Ораларингизда саломни ёйинглар», – дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизга муҳаббат қилмагунингизча иймонли бўла олмайсизлар. Агар амал қилсангиз, ўрталарингизда муҳаббат пайдо этадиган нарсага сизларни далолат қилайми? Ораларингизда саломни ёйинглар», – дедилар.

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда жаннатга иймонлийдан бошқаси кирмаслигини ва токи бир-бирларини яхши кўрмагунларигача иймонлари комил ва оралари ислоҳ бўлмаслигини баён қилдилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳаббат барчани ўраб оладиган нарсага йўналтириб қўйдилар. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолонинг бандаларига берган саломни мусулмонлар орасида ёйиш.

فوائد الحديث

Жаннатга кириш фақат иймон билан бўлади.

Мусулмон ўзига яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўриши иймонининг комиллигидан.

Саломни мусулмонлар орасида ёйиш мустаҳаб. Чунки у одамлар орасида муҳаббат ва хотиржамликни тарқатади.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «ораларингизда» деган сўзлари, салом фақат мусулмонларга берилишига далолат қилади.

Саломни ёйиш узул-кесил, ажралиш, душманчиликни кеткизади.

Мусулмонлар орасида муҳаббатни ёйишнинг аҳамияти ва у иймон комиллигиданлиги.

Бошқа ҳадисда саломнинг комил тури: «Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокаатуҳ» деб келган. «Ассаламу алайкум» дейиш ҳам етарли.

التصنيفات

Тана билан бажарилган амаллар фазли