إعدادات العرض
Касаллик ўзича юқиши йўқ, тияра (шумланиш) йўқ, ҳома (билан фол очиш) йўқ ва сафар (ойидан бадгумон бўлиш) йўқдир. Моховдан шердан қочганингдек қочгин!» деганлар
Касаллик ўзича юқиши йўқ, тияра (шумланиш) йўқ, ҳома (билан фол очиш) йўқ ва сафар (ойидан бадгумон бўлиш) йўқдир. Моховдан шердан қочганингдек қочгин!» деганлар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Касаллик ўзича юқиши йўқ, тияра (шумланиш) йўқ, ҳома (билан фол очиш) йўқ ва сафар (ойидан бадгумон бўлиш) йўқдир. Моховдан шердан қочганингдек қочгин!» деганлар».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Hausa Kurdî Kiswahili Português සිංහල دری অসমীয়া Tiếng Việt Svenska Кыргызча Yorùbá ગુજરાતી नेपाली മലയാളം Română Nederlands Soomaali پښتو తెలుగు Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Српски Moore ქართული Čeština Magyar Українська Македонски Lietuvių Azərbaycan Wolof Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ አማርኛ ភាសាខ្មែរ Shqip தமிழ் မြန်မာالشرح
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳилият ишларининг баъзисини — улардан огоҳлантириш ҳамда барча иш Аллоҳнинг қўлида эканини ва бирор нарса Унинг амри ва тақдирисиз содир бўлмаслигини баён қилиш учун — очиқлаб бердилар. Улар қуйидагилардир: Биринчи: Жоҳилият аҳли касаллик ўз-ўзидан юқади деб ҳисоблашарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам касаллик бемордан бошқага ўз табиати билан ўтади деб эътиқод қилишдан қайтардилар. Зеро, коинотни бошқариб турувчи Зот Аллоҳдир; дардни туширадиган ҳам, уни кўтарадиган ҳам Унинг Ўзидир. Бу (дард юқиши) фақат Унинг иродаси ва тақдири билангина содир бўлади. Иккинчи: Жоҳилият аҳли сафарга ёки тижоратга чиққанларида қушларни учириб кўришарди. Агар қуш ўнг томонга учса, хурсанд бўлиб (яхшиликка йўйишган), агар чап томонга учса, шумланиб, ортларига қайтишган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қушлардан бундай шумланишни тақиқладилар ва бу ботил эътиқод эканини баён қилдилар. Учинчи: Жоҳилият аҳли: «Агар бойўғли бирор уйга қўнса, унинг аҳлига мусибат етади», дейишарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан шумланишдан қайтардилар. Тўртинчи: Сафар ойидан шумланишдан қайтардилар. Бу ой қамарий ойларнинг иккинчисидир. Шунингдек, «Сафар — қоринда бўладиган, чорва ва одамларга юқадиган бир илон (қурт) бўлиб, уларнинг даъвосича, у қўтир касаллигидан ҳам юқумлироқ эмиш», деб ҳам айтилган. У зот мана шу эътиқодни инкор қилдилар. Бешинчи: Мохов касалига чалинган кишидан худди шердан қочгандек узоқлашишга буюрдилар. Бу эса нафсни эҳтиёт қилиш, саломатликни кўзлаш ва Аллоҳ буюрган сабабларни қилишдир. Мохов (жузом) — инсон аъзоларини еб битирадиган (чиритувчи) касаллик.فوائد الحديث
Аллоҳга таваккул қилиш, суяниш ва машруъ қилинган сабабларни бажариш вожиблиги.
Аллоҳнинг қазо ва қадарига имон келтириш вожибдир. Барча сабаблар Аллоҳнинг ихтиёрида бўлиб, уларни ишга соладиган ёки таъсирини йўққа чиқарадиган ҳам Унинг Ўзидир.
Айрим кишиларнинг ранглардан (масалан, қора ёки қизил), баъзи рақамлардан, исмлардан, шахслардан ёки нуқсони бор (ногирон) кишилардан шумланиши — ботил ва асоссиз ишдир.
Мохов ва шу каби юқумли хасталикка чалинганлардан узоқлашишга бўлган буйруқ — Аллоҳ таоло одатий равишда натижага олиб борадиган қилиб қўйган сабаблардан биридир. Бироқ, сабаблар ўз-ўзича мустақил таъсир кучига эга эмас. Балки Аллоҳ хоҳласа, уларнинг кучини тортиб олади ва улар ҳеч қандай таъсир кўрсатолмай қолади, агар хоҳласа, уларни ўз ҳолида қолдиради ва улар таъсир қилади.
