Бирингларнинг таҳорати бузилгач янги таҳорат олмагунча Аллоҳ унинг (таҳоратсиз ўқиган) намозини қабул қилмайди», – дедилар

Бирингларнинг таҳорати бузилгач янги таҳорат олмагунча Аллоҳ унинг (таҳоратсиз ўқиган) намозини қабул қилмайди», – дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирингларнинг таҳорати бузилгач янги таҳорат олмагунча Аллоҳ унинг (таҳоратсиз ўқиган) намозини қабул қилмайди», – дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намознинг шартларидан бири таҳорат эканини баёнладилар. Ким намоз ўқишни хоҳласа-ю, таҳоратни бузувчи ғоит, бавл, уйқу ва шу каби бирор нарса рўй берган бўлса, таҳорат олиши шарт.

فوائد الحديث

Бетаҳоратнинг намози агар катта ҳадас (жунуб ҳолати) бўлса, ғусл олмагунча ва агар кичик ҳадас бўлса, таҳорат олмагунча қабул бўлмайди.

(Ҳадас – бетаҳоратлик демакдир)

Таҳорат – сувни оғизга олиб айлантириб чиқариш ва нафас билан бурнига сув тортиб чайқаш. Сўнгра уч маротаба юзни, қўлларни тирсаккача ювиб, бир марта бошга масҳ тортиш ва яна уч маротаба оёқларни қизил ошиқ билан қўшиб ювишдир.

التصنيفات

Таҳорат