إعدادات العرض
Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, Хожангиз (Аллоҳ) ҳузурида энг покларини, даражаларингизни энг юқори қилувчисини
Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, Хожангиз (Аллоҳ) ҳузурида энг покларини, даражаларингизни энг юқори қилувчисини
Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, Хожангиз (Аллоҳ) ҳузурида энг покларини, даражаларингизни энг юқори қилувчисини, сизлар учун олтин-кумуш инфоқ қилишдан ҳам яхшироқ бўлган ва душманингизга рўбаро келиб, сизлар уларнинг бўйнига, улар эса сизларнинг бўйнингизга уришидан (яъни жанг қилишдан) ҳам афзалроқ бўлган нарса ҳақида хабар берайми?» Саҳобалар: «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот: «Аллоҳ таолонинг зикридир», дедилар».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Tiếng Việt සිංහල ئۇيغۇرچە Hausa Kurdî Kiswahili Português دری অসমীয়া Svenska Yorùbá Кыргызча ગુજરાતી नेपाली Română മലയാളം Nederlands Soomaali پښتو తెలుగు Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Српски Moore ქართული Čeština Magyar Українська Македонски Lietuvių Azərbaycan Wolof አማርኛ Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ ភាសាខ្មែរ Shqip தமிழ் မြန်မာالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан сўрадилар: Сизларга амалларингиз ичида энг яхшисини, Ал-Молик бўлган Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида энг шарафлиси ва покизасини, жаннатдаги даражаларингизни энг юксакка кўтарадиганини хабар қилайми? У шундай бир амалки, сиз учун олтин-кумушларни инфоқ қилишдан ҳам афзал, жанг майдонида душман билан юзма-юз келиб, уларнинг бўйнига қилич уришингиздан ва улар сизнинг бўйнингизга қилич уришидан ҳам хайрлироқдир». Саҳобалар: «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули, хабар беринг!» дедилар. Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: «Бу — Аллоҳ таолони ҳар бир лаҳзада, ҳар қандай ҳолат ва кўринишда зикр этмоқдир».فوائد الحديث
Аллоҳ таолони зоҳиран ва ботинан зикр қилишда бардавом бўлиш — энг улуғ қурбатлардан (Аллоҳга яқинлаштирувчи амаллардан) ва Аллоҳ таоло ҳузуридаги энг манфаатли ишлардан биридир.
Барча амаллар аслида Аллоҳ таолонинг зикрини барпо қилиш учун шариатга киритилган. Аллоҳ таоло айтади: «Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо этинг!» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Байтуллоҳни тавоф қилиш, Сафо ва Марва орасида саъй қилиш ҳамда (ҳажда) тош отиш (рамий жамарот) — фақат Аллоҳ таолонинг зикрини барпо қилиш учун жорий қилингандир», деб марҳамат қилганлар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Иззуддин ибн Абдуссалом ўзларининг «Қоидалар» китобида шундай дейдилар:
«Ушбу ҳадис барча ибодатларда бериладиган ажр-мукофот фақатгина чекилган машаққатнинг миқдорига қараб белгиланмаслигига далолат қилувчи далиллардан биридир. Балки Аллоҳ таоло баъзан камроқ амал учун кўп амалга қараганда кўпроқ ажр бериши мумкин. Зеро, савоб амалларнинг шарафи ва мартабасининг турлича эканига қараб белгиланади».
Муновий «Файзул-қодир» китобида шундай дейдилар:
«Ушбу ҳадисни қуйидагича тушуниш лозим: зикр қилиш ўша пайтдаги тингловчилар (суҳбатдошлар) учун энг афзал амал бўлган. Агар бу сўз билан жанг майдонида Исломга нафи тегадиган шижоатли ва ботир кишига юзланилганда эди, унга «жиҳод» (энг афзал амал) деб айтилган бўларди. Ёки моли билан камбағалларга фойдаси тегадиган бой кишига «садақа», ҳаж қилишга қодир бўлган кишига «ҳаж», ота-онаси бор кишига эса «уларга яхшилик қилиш» энг афзал амал экани айтилган бўларди. Мана шу талқин билан (амалларнинг афзаллиги ҳақидаги турлича келган) хабарлар ўртасида мувофиқлик ҳосил бўлади».
Зикрнинг энг мукаммали — қалб тадаббури (маъносини ҳис қилиш) билан тил айтган зикрдир. Кейин эса тафаккур каби фақат қалб билан бўлган зикр, ундан кейин эса фақат тилнинг ўзи билан бўлган зикр туради. Иншааллоҳ, буларнинг барчасида ажр бордир.
Мусулмон кишининг турли ҳолатларга боғлиқ бўлган зикрларни — масалан, эрталабки ва кечки зикрлар, масжидга, уйга ва халога кириш ҳамда улардан чиқиш зикрлари ва шу кабиларни — маҳкам тутиши уни «Аллоҳни кўп зикр қилувчилар» қаторидан жой олишига сабаб бўлади.
التصنيفات
Зикр фазли