إعدادات العرض
Муфарридлар ўзиб кетишди
Муфарридлар ўзиб кетишди
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка йўлида кетаётган эдилар, Жумдон деган тоғнинг олдидан ўтаётиб: «Юринглар! Бу Жумдон. Муфарридлар ўзиб кетишди», дедилар. «Муфарридлар ким, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркак ва аёллар», дедилар».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी සිංහල ئۇيغۇرچە Hausa Kurdî Kiswahili Português دری অসমীয়া Tiếng Việt Svenska Yorùbá Кыргызча ગુજરાતી नेपाली Română മലയാളം Nederlands తెలుగు پښتو Soomaali Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Српски Moore ქართული Čeština Magyar Українська Македонски Lietuvių Azərbaycan Wolof Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ አማርኛ ភាសាខ្មែរ Shqip தமிழ் မြန်မာالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳни кўп зикр қилувчиларнинг мақомини баён қилиб бердилар. Улар (зикрлари билан) ажралиб чиқиб, жаннату наимда юқори даражаларга эришишда бошқалардан ўзиб кетдилар. Шунингдек, У зот бу кишиларни бошқа тоғлардан ажралиб турувчи Жумдон тоғига ўхшатдилар.فوائد الحديث
Зикрни кўпайтириш ва у билан машғул бўлишнинг мустаҳаблиги. Зеро, охиратдаги пешқадамлик фақатгина тоат-ибодатларнинг кўплиги ва ибодатдаги ихлос билан бўлади.
Зикрни кўпайтириш ва у билан машғул бўлишнинг мустаҳаблиги. Зеро, охиратдаги пешқадамлик фақатгина тоат-ибодатларнинг кўплиги ва ибодатдаги ихлос билан бўлади.
Тонгги ва кечки зикрлар, фарз намозларидан кейинги зикрлар ва шу кабилар шариатда белгиланган муқайяд (вақти ва ўрни тайин қилинган) вирдлар (зикрлар) жумласига киради.
Имом Нававий айтдилар: «Билгинки, зикрнинг фазилати фақат тасбеҳ, таҳлил, таҳмид ва такбир айтиш кабилар билангина чекланиб қолмайди. Балки Аллоҳ таоло учун бирор тоатни бажарувчи ҳар бир киши Аллоҳни зикр қилувчи (зокир) ҳисобланади».
Аллоҳнинг зикри собитқадамликнинг энг буюк сабабларидандир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай марҳамат қилган: «Эй имон келтирганлар! Бирор жамоа (душман) билан тўқнашсангиз, собитқадам бўлинг ва Аллоҳни кўп зикр қилинг, шояд нажот топсангиз».
Зикр қилувчилар билан Жумдон тоғи ўртасидаги ўхшатишнинг жиҳати — ажралиб туриш ва яккаланишдир. Жумдон тоғи бошқа тоғлардан ажралиб тургани каби, Аллоҳни зикр қилувчилар ҳам шундайдир. «Мунфарид» (ажралиб чиққан) деб, одамлар орасида бўлса-да, қалби ва тили билан Раббининг зикрида холи қолган кишига айтилади. У холи қолган вақтларида (Аллоҳ билан) ором топади ва одамларга ҳаддан ташқари аралашиб кетишдан безовта бўлади.
Шунингдек, ўхшатиш жиҳати шунда бўлиши ҳам мумкинки: тоғлар ернинг мустаҳкамлигига сабаб бўлганидек, зикр ҳам динда собитқадамликка сабаб бўлади. Ёки дунё ва охиратда хайрли ишларда пешқадам бўлишдир; Мадинадан Маккага йўл олган мусофир Жумдон тоғига етиб келса, бу Маккага етиб келганининг аломати бўларди ва унга ким биринчи етиб келса, ўша пешқадам саналарди. Худди шунингдек, Аллоҳни кўп зикр қилувчи киши ҳам Аллоҳни кўп ёд этиши билан бошқалардан ўзиб кетувчи, пешқадамдир. Валлоҳу аълам.
التصنيفات
Зикр фазли