إعدادات العرض
(Сизлардан илгари ўтган одамларнинг орасида) бир (бадавлат) киши бўлиб, у одамларга (беғараз) қарз бериб турар эди ҳамда хизматкорига (доимо): «Агар…
(Сизлардан илгари ўтган одамларнинг орасида) бир (бадавлат) киши бўлиб, у одамларга (беғараз) қарз бериб турар эди ҳамда хизматкорига (доимо): «Агар бирор муҳтож одамнинг қошига (олган қарзини сўраб) борсанг-у у ҳозир узолмаслигини айтса, олган қарзидан кечгил, шояд Аллоҳ таоло бизнинг ҳам (гуноҳларимиздан) кечса!» — дер эди
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Сизлардан илгари ўтган одамларнинг орасида) бир (бадавлат) киши бўлиб, у одамларга (беғараз) қарз бериб турар эди ҳамда хизматкорига (доимо): «Агар бирор муҳтож одамнинг қошига (олган қарзини сўраб) борсанг-у у ҳозир узолмаслигини айтса, олган қарзидан кечгил, шояд Аллоҳ таоло бизнинг ҳам (гуноҳларимиздан) кечса!» — дер эди. Кейин (ўша киши вафот этганда) Аллоҳ таоло унинг гуноҳларидан кечди», - дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands සිංහල தமிழ் ไทย دری Български Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda тоҷикӣ Akan नेपाली Moore Azərbaycan Wolof Oromoo Українська km bm rn ქართული Македонски Српски Lingalaالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда одамларга қарз берадиган ёки қарзга нарса сотадиган бир киши ҳақида хабар бермоқдалар. Одамлардан унинг қарзини талаб қиладиган хизматкорига шундай дер эди: «Агар қарздор олдига борсанг, унинг қарзини тўлашга имкони бўлмаса, ундан кечиб юбор ёки унга яна муҳлат бер ва қаттиқ талаб қилиб туриб олма ёхуд гарчи камроқ бўлса ҳам, унда борини қабул қил». Бу ишларни Аллоҳ унинг ҳам гуноҳларидан ўтиши ва уни кечиришини умид қилиб қиларди. Сўнгра у вафот этганда, Аллоҳ унинг гуноҳларидан кечди.فوائد الحديث
Инсонларга яхши муомалада бўлиш, уларни кечириш ва қарзини тўлаш имкони бўлмаганлардан кечиб юбориш Қиёмат кунида банданинг нажот топишининг энг катта сабабларидан ҳисобланади.
Бандаларга яхшилик қилиш, Аллоҳга холис бўлиш ва У Зотнинг раҳматини умид қилиш гуноҳларнинг кечирилиш сабабларидан ҳисобланади.
التصنيفات
Мақталаган ахлоқлар