إعدادات العرض
Албатта, амаллар ниятларга кўра (баҳоланади). Ва ҳар бир кишига ўзи ният қилган нарсаси (бўлади)
Албатта, амаллар ниятларга кўра (баҳоланади). Ва ҳар бир кишига ўзи ният қилган нарсаси (бўлади)
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, амал ниятга кўра (баҳоланади). Ва кишига ўзи ният қилган нарсаси (бўлади). Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг расули учун бўлса, демак, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг расули учун бўлибди (яъни, шу амалнинг савобини топибди). Кимнинг ҳижрати мол-дунёга эришиш ёки бир аёлга уйланиш учун бўлса, унинг ҳижрати ўзи ҳижрат (мақсад) қилган нарса учун бўлибди»,— дедилар. Бухорийдаги ривоятда: «Албатта, амаллар ниятларга кўра (баҳоланади). Ва ҳар бир кишига ўзи ният қилган нарсаси (бўлади)»,— дейилган.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands ئۇيغۇرچە සිංහල ไทย دری Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ Moore नेपाली Oromoo Wolof Soomaali Български Українська Azərbaycan bm ქართული lnالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда амаллар ниятларга қараб баҳоланишини хабар бердилар. Бу ҳукм барча ибодат ва муомалаларга тегишлидир. Ким бир амални қилсаю ва амалидан фақат дунёвий манфаатни кўзласа, унга шу нарса берилади ва савобдан маҳрум бўлади. Энди ким Аллоҳга яқинлашишни ният қилган бўлса унга кўп савоб ва ажрлар берилади. Гарчи у амал ейиш ичиш каби оддий амал бўлса ҳам савоб олаверади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқи кўриниши бир хил амални мисол қилиб, унга ниятнинг қанчалик таъсири бор эканини хабар бердилар. Бир киши Аллоҳнинг розилиги учун ҳижрат қилди. Унинг ҳижрати, тўғри нийяти сабабли қабул бўлди. Ва яна бир киши-ки, ҳижрат қилди, ҳижратидан бойлик ёки мансаб ёки бир аёлни мақсад қилди. Бу ҳижрати билан фақат ана ўша дунёвий матосига эришади, лекин унга савоб-ажрдан бирор насиба йўқдир.فوائد الحديث
Ихлосга тарғиб. Чунки, Аллоҳ таоло фақат ўзининг юзи исталган амални қабул қилади.
Банда Аллоҳга яқинлаштирадиган амалларни ният қилмай оддий ҳолат каби қиладиган бўлса, то Аллоҳга яқинлашишни ният қилмагунча унга савоб йўқдир.
التصنيفات
Қалб амаллари