إعدادات العرض
Кучли мўмин заиф – кучсиз мўминдан афзал ва Аллоҳга суюклироқдир. Ҳар иккисида ҳам яхшилик бор
Кучли мўмин заиф – кучсиз мўминдан афзал ва Аллоҳга суюклироқдир. Ҳар иккисида ҳам яхшилик бор
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кучли мўмин заиф – кучсиз мўминдан афзал ва Аллоҳга суюклироқдир. Ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Сен (эй мўмин) ўзингга манфаат келтирадиган нарсаларга ҳарис бўл! Аллоҳдан мадад тилаган ҳолингда (доимо ҳаракатда бўлгин), ожизлик (дангасалик ва сусткашлик) қилмагин! Бошингга бирор мусибат тушса «агар мен фалон чорани кўрганимда бундай мусибат тушмас эди», – демагин, балки, «Аллоҳнинг тақдирида битиб қўйилган иш содир бўлди, У Зот Ўзи хоҳлаган нарсани амалга оширди», – дегин! (Аллоҳга таслим бўлиб, тақдирига рози бўлиб, яна илм билан амал қилишда, сабабларни бажариш билан ҳаракатда давом этавергин). Зеро «Агар, агар …» дейиш (ўтиб кетган ишларга афсус-надомат чекиб, сабабчиларни маломат қилиб ўтиравериш) шайтоннинг ишларига йўл очади».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Hausa Kurdî Português සිංහල Svenska ગુજરાતી Yorùbá ئۇيغۇرچە Tiếng Việt Kiswahili پښتو অসমীয়া دری Кыргызча or नेपाली Čeština Română Nederlands Soomaali മലയാളം తెలుగు Српски Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Lietuvių Wolof Українська ქართული Moore Magyar Shqip Македонски Azərbaycan አማርኛ Malagasy Oromoo Deutsch ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀ Italiano ភាសាខ្មែរالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча мўмин яхши экани, аммо, иймони, жасорати, моли ва бошқа нарсаларда қувватлироқ мўмин заиф мўминдан яхшироқ ва Аллоҳга маҳбуброқ эканини баёнлаб бердилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга суянган ва У Зотдан ёрдам сўраган ҳолда дунё ва охиратига фойда олиб келадиган ишларнинг учидан тутишга буюрдилар. Сўнгра икки дунёга фойда олиб келадиган нарсалардан ожизлик, дангасалик ва сусткашлик қилишдан қайтардилар. Мўмин Аллоҳдан ёрдам сўраб яхшиликни талаб қилиб, сабабларни бажариб тиришгач, барча ишини Аллоҳ таолога топширсин ва билсин-ки, у учун Аллоҳнинг танлови яхшироқдир. Шундан кейин унга мусибат етса: «Агар мен фалон чорани кўрганимда бундай мусибат тушмас эди», демасин! Зеро «Агар, агар …» дейиш тақдирга норози бўлиш, ўтиб кетган нарсага афсус чекиш каби шайтоннинг ишларига йўл очади. Аксинча, таслим ва рози бўлган ҳолида «Аллоҳнинг тақдирида битиб қўйилган иш содир бўлди, У Зот Ўзи хоҳлаган нарсани амалга оширди», десин! Нима рўй берган бўлса, Аллоҳ хоҳлагандай бўлибди. Албатта, У Зот хоҳлаганини қилади. Унинг тақдирини рад этувчи ва ҳукмини кечиктирувчи йўқдир.فوائد الحديث
Инсонлар иймон мавзусида тафовутга эгалар (даражалари ҳар хил).
Амални қуч-қувват билан бажариш мустаҳаб. Чунки заифлик билан қилинган амалдан кўра қувват билан қилинган амалда кўпроқ фоида бор.
Инсон ўзига манфаат олиб келадиган нарсага харис бўлиши ва бефойда нарсаларни тарк қилиш лозим.
Мўмин барча ишларида ўзига эмас, аксинча, Аллоҳга суяниши лозим.
Қазо ва қадарнинг собитлиги. Тақдирнинг собит бўлиши яхшилик учун ҳаракат қилишга қарши чиқмайди.
Мусибат тушган вақтда ғазабланиб «агар» дейиш ҳамда тақдирга қарши чиқиш ҳаром!