Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг яхши Ислом ҳақида сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таом беришинг, таниган ва танимаган…

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг яхши Ислом ҳақида сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таом беришинг, таниган ва танимаган мусулмонга салом беришинг», – деб жавоб қилдилар

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан: Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг яхши Ислом ҳақида сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таом беришинг, таниган ва танимаган мусулмонга салом беришинг», – деб жавоб қилдилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломдаги энг яхши ҳислат қайси экани ҳақида сўралдилар. Шунда иккита ҳислатни зикр қилдилар. Биринчи: Фақирларга таом беришни кўпайтириш. Бунга садақа, ҳадия, меҳмондорчилик, валималар ҳам киради. Нархлар қиммат бўлиб очарчилик кўпайган вақтларда бу янада фазилатлироқ амалга айланади. Иккинчи: Таниган ва танимаган барча мусулмонга салом бериш.

فوائد الحديث

Саҳобаларнинг дунё ва охиратда фойда берадиган ҳислатларга ҳарис бўлиши.

Салом бериш ва таом улашиш Исломдаги энг яхши амаллардандир. Чунки инсонлар ҳар доим унга муҳтожлар.

Бу икки ҳислат билан сўз ва амал жамланади. Бу эҳсоннинг энг комил тури.

Бу хислатлар мусулмонлар бир-бирларига ишлатадиган ҳислатлардандир. Банда Рабби билан ишлатадиган ҳислатлар ҳам бор.

Биринчи салом бериш мусулмонлар орасидаги хислатлардан. Кофирга эса биринчи салом берилмайди.

التصنيفات

Фазилат ва одоблар, Салом бериш ва изн сўраш одоблари