إعدادات العرض
Шубҳасиз, иймон ҳар бирингиз қалбида худди кийим эскиргани каби эскиради. Аллоҳдан қалбларингиздаги иймонни янгилаб туришини сўранглар!", - дедилар
Шубҳасиз, иймон ҳар бирингиз қалбида худди кийим эскиргани каби эскиради. Аллоҳдан қалбларингиздаги иймонни янгилаб туришини сўранглар!", - дедилар
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шубҳасиз, иймон ҳар бирингиз қалбида худди кийим эскиргани каби эскиради. Аллоҳдан қалбларингиздаги иймонни янгилаб туришини сўранглар!", - дедилар.
[Тўғри матн] [Ҳоким ва Тобароний ривояти]
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Kurdî Oromoo Wolof Soomaali Français Azərbaycan Tagalog Українська bm தமிழ் Deutsch ქართული Português mk Magyar فارسیالشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, янги кийилган кийим узоқ кийиш сабабли эскиргани каби иймон ҳам мўъминнинг қалбида эскириб, кучсиз бўлиб қолишидан хабар бермоқдалар. Ибодатдаги дангасалик ёки гуноҳларни қилиш ёхуд ҳою ҳавасларга муккасидан кетиш иймоннинг заифлашишининг сабабидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз ибодатларни қилиш ҳамда кўп зикр ва истиғфорларни айтиш билан иймонимизни янгилашни Аллоҳ таолодан сўраш йўлини ўргатдилар.فوائد الحديث
Аллоҳ таолодан (Ислом динида) собитлик ва қалбдаги иймонни янгилашини тилашга рағбатлантириш.
Иймон - талаффуз, амал ва эътиқоддан иборат бўлиб, тоат-ибодат қилиш билан кучайиб, осийлик билан заифлашади.
التصنيفات
Иймоннинг зиёда ва нуқсони