إعدادات العرض
Қуёш ботиш тарафидан чиқмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Уни мўъмин одамларгина кўра оладилар
Қуёш ботиш тарафидан чиқмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Уни мўъмин одамларгина кўра оладилар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қуёш ботиш тарафидан чиқмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Уни мўъмин одамларгина кўра оладилар. Бу, (олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермайди) (Анъом: 158) пайтида бўлади. Сотувчи ва харидор кўйлакларини сотиш учун ўртага ёйишганида қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни тахлаб олишга улгурмай қоладилар. Бир одам туясининг сутини соғиб олиш учун кетганида қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни ичишга улгурмай қолади. (Бир одам) ҳовузи(нинг атрофи)ни суваб бўлгач кутилмаганда Қиёмат қоим бўлади-да, ундан сув ича олмай қолади. Бировингиз таомини оғзига олиб борган пайтда бехосдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни тановул қила олмайди", - дедилар.
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Kurdî Oromoo Wolof Soomaali Français Azərbaycan Tagalog Українська bm தமிழ் Deutsch ქართული Português mk Magyar فارسی ln Русскийالشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам Қиёматнинг катта аломатларидан бири, Қуёшнинг Шарқдан эмас, Ғарбдан чиқиши ва уни кўрган одамлар дарҳол иймон келтиришлари ҳақида дарак бердилар. У пайтдаги иймон, солиҳ амал ва тавба, кофир одамга наф бермайди. Пайғамбаримиз Муҳамммад солалллоҳу алайҳи ва саллам, одамлар кундалик дунёвий ишлари билан машғул бўлиб турганларида, Қиёматнинг қўққисдан келиб қолишининг хабарини бердилар. Сотувчи ва харидор кийимни ўрталарига ёзиб савдолашар эканлар, Қиёмат қоим бўлади-да, кийимни тахлаб олишга улгурмай қоладилар. Бир одам соғилган туя сутини ичмоқчи бўлиб қўлига олганида қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни ича олмай қолади. Бир одам ҳовузини таъмирлаб сувар экан беҳосдан Қиёмат қоим бўлади-да, ҳовузидан сув ича олмай қолади. Бир одам ейиш учун луқмасини оғзига яқинлаштирган пайтда қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни тановул қила олмайди.فوائد الحديث
Қуёш ботиш тарафидан чиқмагунича мусулмонлик ва тавба қабул қилинаверади.
Иймон ва солиҳ амаллар билан Қиёмат кунига тайёргарлик кўриш. Чунки Қиёмат қўққисдан келади.